Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Баходирхон Шахриёровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Миллий туристик хизматлар бозорини инновацион ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш», 08.00.05 –хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: иқтисодиёт фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.I68.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони. И.Иватов  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; К.Д. Мирзаев, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; М.А.Махкамова, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади миллий туристик хизматлар бозорини иннова-цион ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллашти-риш ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

минтақавий туристик-рекрацион салохиятдан самарали фойдаланиш, туристик хизматлар турларини кўпайтириш, сифати ва ҳизматлар экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

минтақанинг бетакрор туристик ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ички ва халқаро туризмини изчил ривожлантириш асосида минтақа туристик-рекрацион кластерини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ишлаб чиқилган;

туристик корхона бошқарув самарадорлигини аниқлашда динамик меъёрлар модели асосида баҳолаш усули ишлаб чиқилган;

миллий туризм соҳасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда миллий туристик дестинация сифатида мақбул тассаввурни шакллантириш ва туристик оқим ҳажмини оширишни эътиборга олган ҳолда инновацион ривожланишнинг ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари асосланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миллий туристик хизматлар бозорини инновацион ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

туризм хизматлари соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалардан «Ўзбектуризм» Миллий компанияси тасдиқ-ланган «Самарқанд вилоятида туризмни инновацион ривожлантириш стратегияси»да фойдаланилган («Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг 2016 йил 16 майдаги 02-09/805-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш минтақада хорижий туристлар оқимининг 9 фоизга кўпайиши имконини беради;

туристик фаолият сервиси ва самарадорлигини ошириш юзасидан олинган илмий натижалардан «Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш, туристик хизматлар кўрсатиш турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда экспорт хажмини кескин оширишга қаратилган комплекс  чора-тадбирлар» дастурида фойдаланилган («Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг 2016 йил 16 майдаги 02-09/805-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш минтақада туризм соҳаси хизматларини ва экспорт хажмини кейинги икки йил мабойнида 2 мартага ошириш имконини беради;

туристик хизматлар бозоринининг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш ва туризм соҳасини ривожлантириш бўйича олинган натижалардан «Туризм» таълим йўналишлари талабалари учун «Туризм асослари» дарслигида фойдаланилган (№ 220-153, ISBN 978-9943-975-50-7). Илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш туризм таълим тизими самарадорлигини ошириш имконини беради;

минтақа шароитида туристик-рекреацион кластер моделини шаклланти-риш ва ривожлантиришга оид илмий натижалардан ИТД-2-15 «Ўзбекистонда болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини комплекс ривожлантириш муаммолари» лойиҳасида (2012-2014) Самарқанд вилоятида туристик-рекреацион кластер моделини шакллантириш алгоритмини тайёр-лашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 2 июндаги йилдаги ФТК-03-13/349-сон малумотномаси). Илмий натижалардан фойдала-ниш болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмининг моҳиятини белгилаш, унинг кластер таркибида бўлган ўрнини аниқлаш, шунингдек, кластер иштирок-чиларининг ўзаро муносабатлари доирасини чегаралаш ва тегишли жараёнларни самарали башоратлаш имконини беради;

туристик корхона бошқарув самарадорлигини динамик меъёрлар модели ёрдамида баҳолашнинг ЭҲМ учун компьтер дастурига (№DGU 03656); Ўзбекистон худудларида туризм тараққиётининг интенсивлик коэффициентини ҳисоблаш учун компьютер дастурига (№DGU 03562), туризм хизмат бозори бошқарув тизими самарадорлигини баҳолашнинг услубий асосларини автоматлаштирилган компьютер дастурига (№ DGU 03563), республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган турфирма ва мехмонхоналар маълумотлар базасига (№ВGU 00327) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан қуйидаги илмий натижаларни  амалиётга татбиқ қилиш бўйича гувоҳномалар  олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish