Sayt test rejimida ishlamoqda

Таштемирова Надира Нематиллаевнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроқ эрозиясини ҳисобга олган ҳолда атмосферада заҳарли моддалар тарқалишини башорат қилишнинг математик моделини ва ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T195.
Илмий раҳбар: Равшанов Нормаҳмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Восилович, техника фанлари доктори, профессор; Джуманов Жамолжон Худойқулович, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат ҳудудларининг экологик ҳолатини кузатиш ва башорат қилиш учун мос математик моделларни, ҳисоблаш алгоритмларини ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
атмосферанинг чегара қатламида заҳарли аэрозол зарраларини тарқалиш жараёнини мониторинг ва тадқиқ қилиш учун гидромеханиканиинг асосий қонунлари асосида математик модель ишлаб чиқилган;
атмосферадаги майда зарраларни кўчиш ва диффузия жараёнининг башорат этилиши учун математик модели тупроқ эрозиясини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
атмосферада аэрозол зарраларни диффузияси ва кўчиш масаласи ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган;
атмосферада аэрозол зарраларни тарқалиш жараёнини ифодаловчи математик модели асосида масалаларини ечишнинг сонли алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Атмосферада заҳарли моддаларнинг тарқалиши бўйича яратилган моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуалар асосида:
саноат ҳудудларининг экологик ҳолатини кузатиш ва программалаштириш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий таъминот тизимлари Жиззах ва Самарқанд вилоятлари табиатини муҳофаза қилиш қўмиталарида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 33-8/9061-сон, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02-02/8-159-сон маълумотномалари). Натижада саноатли ҳудуднинг экологик ҳолатини олдиндан аниқлаш ва огоҳлантириш ҳисобидан 10–12% иқтисодий самарадорликка эришилган;
атмосферанинг ер устки қатламининг саноат ҳудудларидаги экологик ҳолатини кузатиш ва башоратлаш учун ишлаб чиқилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий таъминот тизимлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш илмий–тадқиқот институтида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 33-8/9061-сон, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02-02/8-159-сон маълумотномалари). Натижада саноатли ҳудуднинг экологик ҳолатини олдиндан аниқлаш ва огоҳлантириш ҳисобидан 11–13% иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
шамол тезлиги ва йўналишини, заҳарли моддалар концентрациясининг максимал рухсат берилган нормаларини ва ҳудудий орографияни ҳисобга олган ҳолда саноат объектлари яқинидаги ҳудудларнинг экологик ҳолатини баҳолаш учун дастурий маҳсулотларни Тошкент вилоятида табиатни муҳофаза қилиш бўйича Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ табиатни муҳофаза қилиш инспекциялари томонидан жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 33-8/9061-сон, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02-02/8-159-сон маълумотномалари). Илмий-тадқиқот натижалари бўйича Оҳангарон водийида яшайдиган аҳолига саноат корхоналарининг таъсири ва янги қуриладиган корхоналарни оптимал жойлаштириш ҳисобидан, экологик таъсирини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish