Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзахмедова Наргиз Алисултановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хирургик ва физиологик менопаузадаги аёлларда метаболик синдромнинг клиник-генетик жиҳатлари», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib184.
Илмий маслаҳатчи: Каримова Деля Фахрутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Султанов Саидазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Улуғбек Каюмович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Д.О. Отта номидаги Акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-текшириш институти (Россия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хирургик ва физиологик менопаузадаги аёлларда метаболик синдромнинг клиник-генетик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
менопаузадаги аёлларда метаболик синдром ривожланишида иштирок этувчи (PPARG, TCF7L2, APOE, ApoCIII, ADIPOQ, ACE) генларининг аллел вариантлари ва генотиплари учраши даражаси аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига хос аёлларда метаболик синдром компонентлари (ҚД2, АС, ДЛП, АГ) шаклланиши APOE, ADIPOQ, ACE генлар полиморфизми билан узвий боғлиқлиги исботланган;
хирургик ва физиологик менопаузадаги аёлларда метаболик синдром ривожланишида гормонал кўрсаткичлар (тестостерон, эркин тестостерон) миқдорининг ортиши ва эстроген миқдорининг пасайишига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
илк бор юрак ишемик касаллигида жинсий гормонларни боғловчи глобулин миқдорининг камайиши, эркин тестостерон билан эндотелиал дисфункция маркерлари миқдорининг ортишига боғлиқлиги аниқланган;
менопаузадаги аёлларда метаболик синдромни башоратлаш ва эрта ташхислашда антропометрик (бел ва сон айланаси) кўрсаткичлар билан глюкозага толерантлик тести ва гликозирланган гемоглобин (HbА1с) миқдори даражасига ўзаро боғлиқ ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хирургик ва физиологик менопаузадаги аёлларда метаболик синдромнинг клиник-генетик жиҳатларини аниқлаш, башоратлаш, ташхислаш ва профилактика қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Аёлларда артериал гипертониянинг кечиши ва даволаш алгоритми» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 4 апрелдаги 8н-р/108-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма менопаузадаги аёлларда артериал гипертензиянинг ривожланишига олиб келувчи омилларни аниқлаш, оғир кардиоваскуляр асоратларни башорат қилиш, хавф гуруҳини аниқлаш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
«Менопаузадаги аёлларда метаболик синдромнинг кечиши, диагностика ва профилактика хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 4 апрелдаги 8н-р/109-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма менопаузал метаболик синдромнинг диагностик ва башоратловчи мезонларини такомиллаштириш, хирургик менопаузадаги аёлларда эстроген танқислигини даволашни кечиктирмаслик муҳимлигини, касаллик этиологияси, патогенези ва клиникаси ҳақида маълумотлар олиш хамда эрта ташхислаш ва келиб чиқадиган асоратларининг олдини олишга хизмат қилган;
хирургик ва физиологик менопаузадаги аёлларда метаболик синдромнинг клиник-генетик жиҳатларини аниқлаш, эрта ташхислаш ва прогнозлашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳар 1-сонли Республика клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар 2-сонли акушерлик комплекси, Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси ва Хоразм вилояти кардиология илмий-амалий маркази филиалига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 8н-д/67-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар жарроҳлик менопаузасидаги аёлларда метаболик синдромнинг клиникага қадар белгиларини башоратлаш ва эрта ташхислашни такомиллаштириш ҳамда оғир кардиоваскуляр асоратлар сонини 12% га камайтиришга имконият яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish