Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Улуғбек Абдугаппоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диалог – ижтимоий жараёнларни тушунтиришнинг методологик омили», 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fal52.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигина Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасаноми: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Давронов Зиёдулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шахслараро, давлатлараро муносабатларнинг шаклланишида, инсоннинг ўз борлиғини тушуниши ва ижтимоий воқеаларни тушунтиришда диалогнинг аҳамиятини илмий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фикр ва сўз эркинлиги меъёрига амал қилиш шахслараро диалогни давом эттириш мезони эканлиги очиб берилган;
жаҳон ахборот маконида диалогни ташкил этиш учун сиёсий ҳушёрлик, билим ва малакалардан фойдаланишнинг зарурати асосланган;
ижтимоий жараёнларни тушуниш ва тушунтиришда диалогнинг намоён бўлиш турлари (эркин, тенг ҳуқуқлилик, тенгсизлик,  мажбурий ҳамда тобелик шароитида) аниқланган;
давлатлараро сиёсий диалогни такомиллаштириш Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва диаспоралар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш омилларидан бири эканлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ижтимоий жараёнларни тушуниш ва тушунтиришнинг методологик омили  сифатида диалогни ташкил этиш бўйича  олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
диалог  жараёнида фикр ва сўз эркинлигининг  меъёрига амал қилишда билим ва маънавий салоҳиятни шакллантиришга оид методологик хулоса ҳамда амалий тавсиялардан «Фалсафа тарихи (Ўрта аср Ғарб фалсафаси)» номли ўқув қўлланмадаги мавзуларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 майдаги 89-03-2013-сон маълумотномаси). Натижада ўқув қўлланманинг мазмунини такомиллаштиришга ва ўқиш сифатини оширишга хизмат қилган;
жаҳондаги ахборот тарқатиш алоқа тармоқларида диалогни ташкил этиш учун сиёсий ҳушёрлик, билим ва малакаларни қўллаш бўйича фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган А-1-69 рақамли «Фалсафа (Қўллаш соҳаси) мутахассислиги магистрантларининг профессионал компетенциясини юксалтиришнинг ўқув-методик базасини такомиллаштириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида чоп этилган «Герменевтика» номли ўқув қўлланмасида (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2018 йил 6 мартдаги 89.03.936-сон маълумотномаси) ўз ифодасини топган. Тадқиқотнинг натижалари  ўқув қўлланманинг «Рамзий шаклларни тушунишда герменевтик анъаналарнинг аҳамияти» ва «Ижтимоий ҳодисаларни тушунишда герменевтик ёндашувнинг ўрни» каби параграфларида диалогнинг роли, ижтимоий-тарихий жараёнларни англаш, ижтимоий ҳодисаларни тушуниш воситаси эканлиги ҳақидаги таҳлилий маълумотларда ўз ифодасини топган;
ижтимоий жараёнда диалог шахснинг интеллектуал камолоти ва танқидий тафаккурини шакллантириш омили сифатида  тушуниш ва тушунтириш, муросага келиш воситаси эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази ва унинг ҳудудий бўлим ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг 2017 йилга мўлжалланган режаси доирасидаги  вазифаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун ташкил этилган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзуси   доирасида республика маънавият тарғиботчилари фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 15 майдаги 02/07-624-18-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда шахслар, гуруҳлар, миллатлар, давлатлар ва динлараро консенсусни ривожлантиришга хизмат қилган;
давлатлараро сиёсий диалогни такомиллаштириш Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва диаспоралар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик усули эканлигига асосланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги  «Республика ёш олимлар Кенгаши» ташкилоти томонидан  ташкил этилган тадбирларда (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги «Республика ёш олимлар Кенгаши» ташкилотининг  2018 йил 7 апрелдаги 04.14/2-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги «Республика ёш олимлар Кенгаши» ташкилотининг «Йўл харитаси» режасининг ёш олимлар ва талабаларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш ҳамда тарғибот материалларини ишлаб чиқиш фаолиятида намоён бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish