Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Санжар Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий капитал ривожида фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш тенденциялари», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ss66.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Хусниддин Аликулович, сиёсий фанлар доктори; Хасанов Атабек Абдирашидович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
 Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятимизда ижтимоий капитал шаклланишининг специфик хусусиятларини аниқлаш ҳамда мустақиллик йилларида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилиши жараёнида ижтимоий капитал ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий алоқалар, ижтимоий нормалар, ижтимоий ишонч каби омилларга таянадиган ижтимоий капитал феномени фуқаролик жамиятининг когнитив негизини ташкил этиши билан бирга шахснинг ижтимоийлашувида муҳим индикатор эканлиги асосланган;
ижтимоий капиталнинг мамлакатимиз ҳаётида мустаҳкамланиб бориши  жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ошишига, жамоатчилик назорати кучайишига, ватанпарварликнинг шаклланишига (фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашувига) синергетик эффект сифатида таъсир қилиши асосланган;
халқимизнинг миллий қадриятлари, анъаналари ва менталитетининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ижтимоий капитал устувор даражада чуқур миллий, маънавий ва диний илдизларга таяниши очиб берилган;
мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамияти институтлари фаолияти «давлат+ННТ, давлат+сиёсий партия, давлат+фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги»  форматида ривожланиб бораётгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Давлат ва жамият ҳаётини модернизация қилишда ижтимоий капитал омили, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини янада ошириш борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий алоқалар, ижтимоий нормалар, ижтимоий ишонч каби омилларга таянадиган ижтимоий капитал феномени фуқаролик жамиятининг когнитив негизини ташкил этиши билан бирга шахснинг ижтимоийлашувида муҳим индикатор эканлигига оид илмий хулосалардан «Тараққиёт стратегияси» марказининг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ижтимоий ҳаётимизга самарали татбиқ қилиш борасидаги фаолиятида фойдаланилган («Тараққиёт стратегияси» марказининг 2019 йил 11 апрелдаги 477/19-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар «Тараққиёт стратегияси» марказининг дастурий мақсад ва иш режаларини амалга оширишда хизмат қилган;
ижтимоий капиталнинг мамлакатимиз ҳаётида янада мустаҳкамланиши жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ошишига, жамоатчилик назорати кучайишига, ватанпарварликнинг шаклланишига синергетик эффект сифатида таъсир қилишига оид хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг электорат билан олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг 2018 йил 12 апрелдаги 2-371-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий-сиёсий ва мафкуравий ишлари самарадорлигини оширишга, партия томонидан фуқароларни, айниқса ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга қаратилган фаолиятига ижобий таъсир этган;
халқимизнинг миллий қадриятлари, анъаналари ва менталитетининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ижтимоий капитал ғарб мамлакатларидан фарқли ўлароқ,  моддий асослар билан бирга чуқур миллий, маънавий ва диний илдизларга таяниши борасидаги таклиф ва амалий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 01.11.09.2110-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар вазирликнинг Маданий-маърифий муассасалар ва номоддий маданий меросни ривожлантириш шўъбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий анъаналари, номоддий маданий мерос, миллий ўзликни англашда жамиятимизда тарихан шаклланган ижтимоий қадриятларнинг ўрнига доир тарғибот материаллари тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланишда ижобий натижаларга эришилган;
мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ механизмлар давлат+ННТ, давлат+сиёсий партия, давлат+фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари формати орқали такомиллаштирилиши билан боғлиқ хулоса ва таклифлардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Рақобатдош кўп партияли тизимнинг ривожланиш жараёнларини таҳлил қилиш ҳамда Ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий вазифаларни ҳал этишда ННТнинг иштирокини мониторинг қилиш шўъбалари томонидан фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 17 майдаги 01/711-сон маълумотномаси). Ушбу хулоса ва таклифлар институтнинг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида ННТ ва сиёсий партиялар ролини мустаҳкамлашга доир методик қўлланма ва «Йўл харита»ларини ишлаб чиқишда илмий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish