Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалилов Гафур Ганиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Устюрт нефтгазли юра ётқизиқларининг флораси ва стратиграфияси», 04.00.05–Палеонтология ва стратиграфия (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/GM47.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ғайбулла Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент давлат техника университети, Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.27.06.2017.GM/Т.41.01.
Расмий оппонентлар: Абдуазимова Зоя Мусаевна, геология-минералогия фанлари доктори; Стельмах Анна Григорьевна, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт нефтгазли юра ётқизиқлари стратиграфик схемасини такомиллаштириш ва муфассаллаштириш учун юра даври флора мажмуаларини батафсил аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Устюрт минтақаси учун қуйи-ўрта юра ётқизиқларидан олинган қадимги ўсимликларнинг макроскопик қолдиқлари монографик асосда уларнинг таксономик таркиби аниқланган ҳамда 26 туркумдаги ўсимликларнинг 104 тури аниқланган бўлиб, 61 тури монографик таърифланган;
илк бор Устюрт минтақасида юра ётқизиқларида ёш ҳамда стратиграфик ишончли боғланган фитогоризонтлар ва флорали қатламлар аниқланган;  
Устюрт минтақаси флорасининг географик дифференциацияси яшаш жойининг физик-географик шароитларининг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, юра палеоҳавзаси чўкинди тўпланиш шароитларини қайта тиклаш учун унинг муҳим аҳамиятга эга экани аниқланган;
Устюрт флористик комплексларининг Бухоро-Хива минтақаси, Ҳисор тизмаларининг жануби-ғарбий тармоқлари, Украина, Россия, Европа, Кавказ ва бошқа давлатлар ҳудудларининг тенг ёшдаги мажмуалари билан таққосланган, ушбу флористик мажмуаларнинг ёши ва стратиграфик тақсимланишидаги корреляцион боғлиқлик исботланган;
Устюрт минтақасидаги юра контенентал ётқизиқлари стратиграфик схемасининг зонал шкаласи  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Устюрт минтақасининг юра даври ётқизиқларида тарқалган палеофлоралар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Устюрт минтақасининг юра ётқизиқларининг ягона стратиграфик схемаси» бўйича тавсиянома «Ўзгеобурғунефтгаз» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги 02-14/1-2-сон маълумотномаси). Натижада ўрганилаётган ҳудуднинг юра терриген чўкиндиларини ишончли тарзда стратификациялаш имконини берган;
«Жанубий Устюртдаги юра ётқизиқларининг ажратиш усуллари ва корреляциясига» тавсиянома «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги 02-14/1-2-сон маълумотномаси). Натижада бурғулаш қудуқларида очилган кесмаларнинг бир хил тарзда стратификациялаш, уларнинг қалинлиги ва литофациал ўзгарувчанлик хусусиятларини аниқлаш, углеводородлар мавжуд бўлган горизонтларнинг пайдо бўлиш ва ётиш шароитларини таҳлил қилиш имконини берган;
«Нефть ва газ коллектор жинсларини физик ва петрографик усуллар билан аниқлаш бўйича услубий қўлланма» бошқарув ҳужжати (RH 39.0-148:2015) «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 7 январдаги 02-14/1-сон маълумотномаси). Натижада коллектор жинсларини физик ва петрографик усуллар билан тадқиқ қилиш сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish