Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Нодира Исаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипоксия шароитида юрак тўқимасида липидлар метаболизмининг бузилиш механизмлари», 03.00.01–Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B98.
Илмий раҳбар: Саатов Талъат Саатович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Эргашова Мукаррам Журабаевна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипоксия шароитида юрак тўқимасида фосфо-гликолипидлар  таркиби  ўзгаришларини, липидларнинг пероксидланиши ва антиоксидант тизими ҳолатини аниқлаш ҳамда липосомалар асосида фармакокоррекциялашни янги ёндашувини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юрак тўқималарининг фосфолипидлари ва цереброзидларининг суб- ва декомпенсацияланган гипобарик гипоксия жараёнида  сифат ва миқдорий таркиби ўзгаришлари аниқланган;
гипоксия шароитида  юрак тўқималарининг гликолипидлари таркибида сульфатидлар миқдорининг ошиши ва цереброзидлар миқдорининг пасайиши натижалар асосида исботланган;
гипоксиянинг интенсивлиги ва давомийлигида юрак тўқимасидаги ЛПО ва АОТ ҳолатини ўзгаришлари аниқланган;
АОТ ферментлар фаоллигини модуляциялашга йўналтирилган, экзоген фосфо-гликолипидлар ва антиоксидантлар юрак тўқималарида гипоксик зарарланишни коррекция қилувчи янги мақсадли ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юрак тўқималаридаги фосфо-гликолипидларнинг сифат ва миқдор ўзгаришлари ва ЛПО-АОТ тизимини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
липосома олиш усулидан ТА-ФА-Ф-6-002 рақамли «Ажратиб чиқариш назорат қилинадиган биологик фаол оқсил ва полифенол биоматериалларни конструкциялаш» лойиҳасида липосомал препарат билан биологик фаол оқсил ва полифенол биоматериалларни конструкциялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 4 мартдаги 4/1255-590-сон маълумотномаси). Натижада липосомал восита ёрдамида биологик фаол оқсил ва полифенол биоматериалларни конструкциялаш имконини берган;
гипоксия шароитида липидларнинг перекисли оксидланишини ўзгаришларидан ФА-Ф5-Т084 рақамли «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» лойиҳасида антиоксидант тизими фаоллиги камайишини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 4 мартдаги 4/1255-591-сон маълумотномаси). Натижада гипоксиянинг организмга таъсир механизмларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish