Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Алишер Алимджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мис ва молибден ионларига танловчан бўлган анионитларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/К155.
Илмий раҳбар: Муталов Шухрат Ахмаджонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.К/Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори; Арсланов Шарафиддин Султанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фурфуролни меламин билан дифениламин иштирокида поликонденсациялаш йўли билан комплекс ҳосил қилувчи анионитлар олиш, кимё ва гидрометаллургия саноати оқава сувлари таркибидан металл ионларини тозалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фурфуролни меламин билан дифениламин иштирокида поликонденсациялаб рангли металл ионлари билан комплекс ҳосил қилувчи ва молибден ионларига нисбатан танлаш хусусиятига эга бўлган кучсиз асосли полифункционал термокимёвий барқарор анионит олинган;
поликонденсация жараёнини кинетик таҳлили асосида реакциянинг тезлик константаси, реакция тезлик константасини температурага, бошланғич моддаларнинг концентрациясига ва бошқа омилларга боғлиқлиги ва реакциянинг активланиш энергияси аниқланган;
импорт ўрнини босувчи ионалмашувчи полимернинг асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларининг (мис, никель, молибден ва бошқа ионларни сорбцияси, сорбцион сиғими, функционал гуруҳларнинг диссоциацияланиш даражаси) бошланғич хомашёларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва сорбцион хоссаларига корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
саноат оқава сувларини тозалаш ва баъзи металлар ионларини ажратиб олиш жараёнлари учун аввалдан белгиланган хоссаларга эга бўлган ионалмашинувчи полимер олиш учун маҳаллий хомашё фурфуролни қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёдан олинган янги сорбентлар ва реагент асосида оқава сувларни тозалашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат молибденли эритмаларини рангли металлар ионларидан тозалаш жараёнларида қўлланиладиган анионит «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 4 июлдаги АА-05016-сон маълумотномаси). Натижада оқава сувлар таркибидаги мис ва молибден ионларини меъёр даражасигача ажратиб олиш имконини беради;
синтез қилинган анионит «Сувсоз» ДУКга қарашли Салар аэрация станциясида оқова сувларни тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 12 июндаги 03-02/3-2598-сон маълумотномаси). Натижада анионитни шаҳар ташлама сувларини оғир металл ионларидан, сулфат, фосфат, нитрат ва бошқа анионлардан самарали тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish