Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсутдинова Эльвира Фаридовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмир қизларда сурункали эстроген етимовчилиги ҳолатларини гормонал даволашнинг клиник-биокимёвий жиҳатлари нотўлиқ тушиши бўлган аёлларда жарроҳлик контрацепция усулларини такомиллаштириш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib264.

Илмий раҳбар: Иргашева Севара Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори,; Хаджиметов Абдугафур Ахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир қизлар сурункали эстроген етишмовчилиги ҳолатлари клиник-биокимёвий жиҳатлари асосида гормонал даволашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сурункали эстроген етишмовчилиги бўлган ўсмир қизларда цитолиз ва холестаз кўрсаткичлари миқдорига боғлиқ бўлмаган умумий ишқорий фосфатаза миқдори ортиши исботланган;

гипогонадизми бўлган ўсмир қизларда умумий холестерин (ЛПОНП) ва триглицеридлар миқдори ўзаро пропорционал ортиши аниқланган;

илк бор ўсмир қизлар гипогонадизмида тефэстрол ва дидрогестеронни биргаликда қўллаш иккиламчи жинсий аломатларини ривожланишига бевосита таъсири исботланган;

илк бор эстроген етишмовчилиги бўлган ўсмир қизларда 17-бетта-эстрадиол ва тефэстролнинг липидлар алмашинуви кўрсаткичлари ва жигар метаболизмига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўсмирлардаги сурункали эстроген етишмовчилиги ҳолатларида клиник-биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш ва гормонал даволашнинг замонавий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Репродуктив ёшдаги ўсмирлар ва аёлларда сурункали эстроген танқислиги ҳолатларини ташхислаш ва даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 августдаги 8н-д/174-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма эстроген танқислиги ҳолатларини ташхислашда клиник-биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш, ташхислаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;

«Сурункали эстроген танқислиги ҳолатларини даволашда тефэстрол» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 августдаги 8н-д/174-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали эстроген танқислиги ҳолатларини даволашда тефэстрол препаратини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва келиб чиқадиган асоратларнинг олдини олишга  хизмат қилган;

ўсмирларда сурункали эстроген етишмовчилиги ҳолатларида клиник-биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш ва гормонал даволашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қарши филиали ҳамда Фарғона вилояти Бешариқ туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 2 апрелдаги 8н-з/43-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширган, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш ўсмирлик даврида айниқса, гепато-билиар тизимнинг сурункали касалликларида узоқ муддатли гормонлар ўрнини босувчи даволашни қўллаш орқали асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг  стационарда даволаниш муддатини 5,5 кунга қисқартириш билан даволаш харажатларини 19,5% камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish