Sayt test rejimida ishlamoqda

Қиёсов Шерзод Ураловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш”, 08.00.07­-Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt486.

Илмий раҳбар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштиришга доир илмий-назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

миллий менталитет ҳамда аҳоли турмуш даражаси ҳисобга олинган жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш модели таклиф этилган;

солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўзаро муносабатларининг сифат жиҳатидан янги режими шароитида жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш маъмуриятчилиги фаолиятини баҳолаш усули такомиллаштирилган;

жаҳон амалиётида давлатнинг солиқ тадбирлари пировардида аҳоли ихтиёрида қолувчи даромадларнинг ўсишини таъминлаш ҳамда  даромадларнинг легаллашувидан ва кўпайишидан манфаатдорликка давлат кафолати каби ижобий тенденцияларни инобатга олиб жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишнинг ягона ставкага асосланувчи пропорционал тизимини қўллаш таклиф этилган;

жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш амалиётида солиқ маъмуриятчилигининг замонавий фискал воситалари ҳамда ижтимоий адолат тамойили талабларини инобатга олувчи солиқ базасини реал ва истиқболли баҳолаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларини солиққа тортишда фуқароларимиз миллий менталитети, аҳоли турмуш даражасини ҳисобга олиб жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишнинг “махсус” моделини яратиш юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сонли “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитасининг 2019 йил 28 мартдаги 14-09284-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш ҳисобига якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходим учун тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган, оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга ва меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, I ва II гуруҳ ногиронлари учун энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланишига имкон берган;

солиқ тўловчилар ҳамда солиқ органларининг манфаатли фаолиятини таъминлашда жисмоний шахсларнинг декларацияланган даромадларидан солиқ ундиришда солиқ тўловчининг “шахсий кабинети орқали алоқани кенгайтириш ва солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлиги натижаларини баҳолаш мезонлари ва солиқ қарзини камайтириш даражаси” кўрсаткичларини белгилаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сонли “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитасининг 2019 йил 29 мартдаги 14-09284-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш юзасидан солиқ маъмуриятчилиги фаоллашувини таъминланган;

жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишда хорижий мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда даромадларнинг ҳар қандай миқдорига қатъий пропорционал солиқ ставкасини қўллаш юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитасининг 2019 йил 28 мартдаги 14-09284-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12 фоиз қилиб белгиланди ва бунинг натижасида аҳоли ихтиёрида қоладиган даромадлар миқдорининг ўсиши таъминланган;

жисмоний шахсларнинг тўлов манбаидан олинадиган солиқлар самарадорлигини ошириш юзасидан, уларнинг иккинчи ва ундан ортиқ уй-жойларидан оширилган ставкаларда солиқ ундириш, шунингдек жисмоний шахсларнинг ўта қиммат харидлари бўйича ҳисоб юритиш тизимини жорий этиш бўйича берган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитасининг 2019 йил 28 мартдаги 14-09284-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш амалиётида ижтимоий адолат тамойили мустаҳкамланишини ва декларацияда акс эттирилган маълумотларнинг асослилигини тасдиқлаш орқали солиқ базаси имкониятларини реал баҳолаш самарали воситасининг татбиқи таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish