Sayt test rejimida ishlamoqda

Аминова Дилдор Холмуродовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзани биологик усулда ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишнинг илмий асослари», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Qх251.

Илмий раҳбар: Яхяев Хашим Касимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети,  DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Торениязов Елмурод Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холдоров Мирхалил Ўразбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзани кўсак қурти (ғўза тунлами)дан биологик усулда ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишда зараркунанданинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тарқалишини прогнозлаштиришнинг автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш, унинг асосида биологик ва микробиологик ҳимоя тадбирлари режаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк борреспублика шароитида математик моделлаштириш усуллари ва замонавий ахборот технологияларини қўллаш асосида, ғўзани биологик усулда ҳимоя қилиш самарадорлиги илмий-амалий асосланган:

ғўзани унинг асосий зараркунандаси ғўза тунламидан биологик усулда ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган;

ғўза тунламининг ривожланиш муддатларига аниқлик киритилиб, улар ривожланишининг фенологик календарлари тузилган, об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражалари аниқланган;

ғўзани ғўза тунламидан биологик усулда ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёжини режалаштириш меъёрлари ва фойдали энтомофагларни ишлаб чиқарадиган биологик фабрикалар ишларини оптимал режалаштириш усуллари ишлаб чиқилган;

ғўзани биологик усулда ҳимоя қилиш самарадорлиги иқтисодий томондан аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғўзани биологик усулда ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишнинг илмий асосларибўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

ғўзанинг асосий зараркунандаси ҳисобланган ғўза тунламининг ривожланишини прогнозлаштиришнинг математик моделлари Қашқадарё вилоятининг Косон, Миршикор туманлари фермер хўжаликларида 350 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 9 январдаги 02/023-10-сон ва «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг 2018 йил 26 декабрдаги 03-12/1966- сон маълумотномалари). Натижада анъанавий усулга нисбатан янги усулнинг самарадорлиги эвазига 30,4–32,1 центнергача ҳосил олишга эришилган;

ғўза тунламига қарши ғўзани биологик усулда ҳимоя қилишда қўлланиладиган энтомофагларни биофабрикаларда кўпайтиришни ва уларни қўллашни оптимал режалаштириш усули Косон туманининг «Косон», «Асли Нажим» фермер хўжаликларида 224 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 9 январдаги 02/023-10-сон ва «Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг 2018 йил 26 декабрдаги 03-12/1966-сон маълумотномалари). Натижада ушбу ишланманинг қўлланилиши натижасида анъанавий усулга нисбатан янги усул ёрдамида ҳар бир гектар майдондан 3,3–5,0 центнергача ҳосилдорлик сақлаб қолиниб, иқтисодий самарадорлик 193,0 млн сўмни ташкил этган;

ғўза асосий зараркунандаларининг фенологик календарлари, об-ҳаво шароити, уларнинг ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражаларига қараб математик моделлаштиришдан фойдаланган ҳолда биологик кураш усули Муборак туманининг «Нуриддин», «Ойсултон» фермер хўжаликларида 445 гектар майдонга жорий этилган («Ўзагрокимёҳимоя» АЖнинг 2018 йил 26 декабрдаги 03-12/1966-сон маълумотномаси). Натижада ғўзани биологик усулда ҳимоя қилиш рентабеллиги 452,7–487,9% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish