Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманова Махфурат Эшмурадованинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида

фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мойдорлик даражаси юқори, эртапишар ва ҳосилдор мойли экинларнинг (Arachis hypogaea L., Sesamum indicum L., Carthamus tinctorius L.) янги навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Qx121.

Илмий маслаҳатчи: Буриев Хасан Чутбоевич, биология фанлари доктори, профессор.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўсимликшунослик илмий тадқиқот-институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ер ёнғоқнинг «Лидер» (№NАР 00227, 15.01.2019 й.); кунжутнинг «Садаф» нави (№NАР 00226 15.01.2019 й.); махсарнинг «Сахро маликаси» нави (№NАР 00225 15.01.2019 й.).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 15 мартдаги 01-11/583; 01-11/584; 01-11/585-сон хулосалари.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мойли экинлар жаҳон коллекциясидан самарали фойдаланиш мақсадида комплекс ўрганиш, селекциянинг турли йўналишларига бирламчи манбалар ажратиш, янги, экспортбоп ва истиқболли навларни яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республиканинг иқлим шароитида, уч хил мой берувчи экинлар жаҳон коллекциясидан: биринчи марта ер ёнғоқнинг 500 та, кунжутнинг 350 та, махсарнинг 200 та, жами 1050 та намуналарининг морфологик, биологик ва асосий хўжалик белгилари асосида комплекс баҳоланган;

мойли экинлардан ер ёнғоқ, кунжут ва махсарнинг эртапишарлик, ҳосилдорлик, йирик уруғли, уруғ таркибидаги мой ва оқсил моддалари юқори бўлган бирламчи манбалари селекциянинг турли йўналишлари учун ажратиб олинган ва селекция жараёнига жалб этилган;

мойли экинларнинг эртапишар, серҳосил, йирик уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган экспортбоп нав ва дурагайлари яратилган ва уларни ўзига хос биологик, морфологик, хўжалик белгилари аниқланган;

ер ёнғоқнинг сунъий дурагайлаш услуби ишлаб чиқилган ва ушбу услуб асосида серҳосил, йирик уруғли, уруғ таркибида мой миқдори юқори бўлган, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган янги «Лидер» нави яратилган.

кунжутнинг янги турига мансуб юқори ҳосилли, уруғ ранги оқ бўлган экспортбоп «Садаф» нави яратилган;

махсарнинг йирик саватчали, ҳосилдор, тикансиз шаклли «Саҳро» маликаси нави яратилган;

республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида махсар, ер ёнғоқ ва кунжутнинг ушбу янги навларини етиштиришнинг мақбул  агротехникаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мойли экинлар жаҳон коллекциясидан самарали фойдаланиш мақсадида комплекс ўрганиш, селекциянинг турли йўналишларига бирламчи манбалар ажратиш, янги, экспортбоп ва истиқболли навларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

серҳосил, тезпишар, уруғ таркибидаги мой миқдори юқори, экспортбоп, қайта ишлаш саноати талабларига жавоб берадиган, андоза навларга нисбатан 1,5-2 марта кўп ҳосил берадиган ер ёнғоқнинг янги «Лидер», кунжутнинг «Садаф» ва махсарнинг «Сахро маликаси» навлари яратилган ва 2019 йилдан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг 2019 йил 14 мартдаги Т/6-4-146-сон маълумотномаси). Натижада республикамиз фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларига экспортбоп, юқори ҳосилли ушбу янги навлар кенг майдонларга экилган ва юқори самарадорликка эришилган;

кунжутнинг Садаф (№NAP 00226), ер ёнғоқнинг Лидер (№NAP 00227), махсарнинг Сахро маликаси (№NAP 00225) навларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 02/021-221-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навларни ишлаб чиқаришга  жорий этиш ҳисобига иқтисодий самарадорлик ер ёнғоқнинг «Лидер» навида ўртача 6,2 млн. сўм, махсарнинг «Саҳро маликаси» навидан 1,6 млн сўм ва кунжутнинг «Садаф» навидан ўртача 4,2 млн. сўмни ташкил этган;

Андижон, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикасида 2018 йилда ер ёнғоқнинг «Лидер» нави 130 гектар, лалми ерларда махсарнинг «Саҳро маликаси» нави 544 гектар майдонга ва кунжутнинг «Садаф» нави 451 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 02/021-221-сон маълумотномаси). Натижада ер ёнғоқнинг «Лидер» навидан гектаридан ўртача 43,0 центнер, махсарнинг «Саҳро маликаси» навидан 10 центнер ва кунжутнинг «Садаф» навидан 21,0 центнер дон ҳосили олиш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish