Sayt test rejimida ishlamoqda

Шопулатов Абдималик Нуруллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида маънавий қадриятларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педаго­гика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped213.

Илмий раҳбарлар: Халмухамедов Рустам Деканович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Реd.28.01.

Расмий оппонентлар: Мардонов Шукур Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Рузиев Ахролджан Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида маънавий қадриятларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак тренерларда (бокс, кураш, таэквондо) мусобақа ва ўқув-машғулотлар жараёнида маънавий қадриятларни шакллантиришнинг аҳамияти ноанъанавий усуллар асосида аниқланган;

жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида маънавий қадриятларни шакллантириш йўллари маънавий-интеллектуал, маънавий-фаолликка етакловчи, маънавий-ахлоқий педагогик ва сафарбар қилувчи қадриятларга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;

замонавий педагогик технологиялар асосида бокс, кураш, таэквондо спорт турлари ихтисосликларида таҳсил олувчи талабаларда “ҳалоллик”, “шараф”, “матонат”, “ирода”, “тинчлик”, “ҳурмат” каби маънавий қадриятларни ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;

бўлажак тренерларда маънавий қадриятларини шакллантириш механизми тьюторлик хизмати ва замонавий педагогик технологияларга асосланган вариатив ахборот-методик таъминотни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида маънавий қадриятларни шакллантириш механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:

бўлажак тренерларнинг мусобақа ва ўқув-машғулотлар жараёнида маънавий қадриятларни шакллантириш бўйича билимларини ривожлантириш методикаси Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университети талабаларини ўқитиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-956-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тренерларда мусобақа ва ўқув-машғулотлар жараёнида маънавий қадриятларни шакллантиришнинг ўрни ва аҳамияти аниқланган;

жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларида маънавий-интеллектуал, маънавий-фаолликка етакловчи, маънавий-ахлоқий педагогик ва сафарбар қилувчи маънавий қадриятларни шакллантириш методикаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тингловчиларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-956-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларда маънавий-интеллектуал қадрият 11–13% га, маънавий-фаолликка етакловчи қадрият 15,5–17,4% га, маънавий-ахлоқий педагогик ва сафарбар қилувчи қадрият 17–19% га ривожланишига хизмат қилган;

бокс, кураш, таэквондо спорт турлари ихтисосликларида таҳсил олувчи талабаларда “ҳалоллик”, “шараф”, “матонат”, “ирода”, “тинчлик”, “ҳурмат” каби маънавий қадриятларни ривожлантириш бўйича замонавий педагогик технологиялардан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларини ўқитиш жараёнида фойдаланиган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-956-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда “ҳалоллик”, “шараф”, “матонат”, “ирода”, “тинчлик”, “ҳурмат” каби маънавий қадриятларни ривожлантириш бўйича тажрибаларини 12,7% га оширишга хизмат қилган;

талабаларда маънавий қадриятларини шакллантириш бўйича методикасидан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти жисмоний маданият бакалавриат таълим йўналиши талабаларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 12 мартдаги 01-07-15-956-сон маълумотнома). Натижада жисмоний маданият йўналишидаги фанларнинг мазмунини бойитишга, талабалар билимини 7,6% га оширишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish