Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронов Шухратжон Зухуровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt106.

Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси,  DSc.27.06.2017. I.16.03.

Расмий оппонентлар:Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзини ўзи иш билан банд қилган аҳоли тоифасининг муносиб пенсия таъминотига эришиш борасидаги манфаатини таъминлаш асосида фуқароларнинг ижтимоий суғурталаш тизимидаги узлуксиз иштирокини рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқилган;

давлат пенсия таъминоти тизимида фуқароларнинг ихтиёрий иштирокини рағбатлантириш мақсадида пенсия ёшига етган, аммо зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда етишмаётган стажнинг ҳар бир ойи учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бир марталик суғурта бадалларини тўлаш асосида иш стажини сотиб олиш амалиётини жорий этиш таклифи асосланган;

фуқароларнинг пенсияга чиқиш ҳуқуқига оид талабларини уларнинг иш стажи, иш ҳақи ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий тўловларга ўзаро мувофиқ равишда белгилаш механизми ишлаб чиқилган;

фуқароларнинг даромадларини легализация қилиш ва уларнинг пенсия таъминоти тизимида узоқ муддат ва узлуксиз иштирокини рағбатлантириш, иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар ва меҳнат мигрантларини ижтимоий суғурта тўлови билан қамраб олинишини таъминлаш ҳисобига Пенсия жамғармасига даромадлар тушумини ошириш таклифи асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Ўзбекистон Республикаси давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фуқароларнинг ижтимоий суғурталаш тизимидаги узлуксиз иштирокини рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмлари жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 8 январдаги
ПФ-5614-сон Фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги ДС/30-01-32-146/1017-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фуқароларнинг ижтимоий суғурталаш тизимидаги узлуксиз иштирокини рағбатлантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, пенсионерларнинг моддий таъминланганлик даражасини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига фискал юкнинг мўътадиллигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, барқарор пенсия тизимига эришиш билан бирга 480 млрд. сўм миқдоридаги маблағларнинг иқтисод қилинишига олиб келган;

давлат пенсия таъминоти тизимида фуқароларнинг ихтиёрий иштирокни рағбатлантириш мақсадида пенсия ёшига етган, аммо зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга, давлат пенсияларини ҳисоблашда етишмаётган стажнинг ҳар бир ой учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бир марталик суғурта бадалларини тўлаш асосида иш стажини сотиб олиш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан 2018 йил 16 сентябрда тасдиқланган «Ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизими барқарорлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш» бўйича баёни асосидаги топшириқда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги ДС/30-01-32-146/1017-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида фуқароларга тўлиқ миқдорларда пенсияларни тўлашга ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қўшимча равишда ўртача йиллик 112 млрд. сўм миқдорида тушум келтирган;

фуқароларнинг пенсияга чиқиш ҳуқуқига оид талабларини уларнинг иш стажи, иш ҳақи ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий тўловларга ўзаро мувофиқ равишда белгилаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 9 сентябрдаги 02/1-350-4-сонли топшириғига мувофиқ Пенсия жамғармаси молиявий барқарорлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги ДС/30-01-32-146/1017-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўртача йиллик ҳисобда 145 млрд. сўм миқдоридаги маблағларини иқтисод қилинишига эришилган;

фуқароларнинг даромадларини легализация қилиш ва уларнинг пенсия таъминоти тизимида узоқ муддат ва узлуксиз иштирокини рағбатлантириш, иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар ва меҳнат мигрантларини ижтимоий суғурта тўлови билан қамраб олинишини таъминлаш ҳисобига Пенсия жамғармасига даромадлар тушумини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 9 сентябрдаги 02/1-350-4-сонли топшириғига мувофиқ Пенсия жамғармаси молиявий барқарорлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги ДС/30-01-32-146/1017-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўртача йиллик ҳисобда 25 млрд. сўм миқдоридаги маблағларини иқтисод қилинишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish