Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалолова Покиза Музаффаровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълимда «Атом физикаси»га оид лаборатория машғулотларида ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped382.

Илмий раҳбар: Қурбонов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Қаҳҳаров Сиддиқ Қаҳҳарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуриллаев Бобомурот Нажмитдинович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида «Атом физикаси»га оид лаборатория машғулотларини ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, машғулотларда дастурий воситалар, педагогик таълим технологияларини қўллаш орқали экспериментал билимларни ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«Атом физикаси»дан экспериментал ҳамда виртуал лаборатория тажрибаларини ўтказиш босқичлари мазмуни наноўлчамли объектларнинг квант-механик хоссаларини (тизимлилик, дискретлик, эҳтимолий-статистик) функционал ўзгарувчанлик ҳолатлари (асосий, уйғонган, эркинлиги) устуворлиги бўйича кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;

лаборатория ишларига оид ўзлаштирилган билимлар диагностикасини амалга ошириш технологияси баҳолаш мезонлари таркибига билиш фаоллигининг амалий-техник даражаларига (схематик-тасвирли, асбоб-ускунавий, электрон-қурилмали) кўра тоифаланган кўрсаткичларни киритиш асосида такомиллаштирилган;

талабалар интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси ўқув жараёнлари (индивидуал ишлаш, тажриба жиҳозларини йиғиш, натижаларни таққослаш) учун дидактик элементлар (кўргазмалилик, конструкторлик, функционаллик) туркумини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;

лаборатория машғулотлари ташкилий ва амалий жараёнларининг ўқув-методик таъминоти ўқув материаллари тузилмасига симулятор дастурларнинг ахборот узатиш имкониятини (тушунчали, визуал-образли ҳамда ҳаракатли) даражалаш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълимда «Атом физикаси»га оид лаборатория машғулотларида ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

экспериментал ҳамда виртуал лаборатория тажрибаларини ўтказиш босқичлари мазмуни наноўлчамли объектларнинг квант-механик хоссаларини функционал ўзгарувчанлик ҳолатлари устуворлиги бўйича кенгайтиришга оид таклифлардан 2015–2017 йилларда бажарилган Ф-2-07 рақамли «Қуёш тожи ёруғ нуқталарининг эволюцияси ва чақнаш механизмларининг илмий-услубий тадқиқи» номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2818-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар физика таълимида илмий-назарий маълумотлардан кенг фойдаланиш, ўқув-методик таъминот ҳамда ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;

талабалар интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси ўқув жараёнлари  учун дидактик элементлар туркумини ишлаб чиқишга оид таклифлардан 2015–2017 йилларда бажарилган А-1-123 рақамли «Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш» номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-4299-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа бўйича тайёрланган илмий-услубий ишланмалар таълимнинг электрон-методик таъминотини яхшилаш, ўқув жараёнида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш ҳамда машғулотларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш имконини яратган;

билимлар диагностикасини амалга ошириш технологияси баҳолаш мезонлари таркибига билиш фаоллигининг амалий-техник даражаларига кўра тоифаланган кўрсаткичлар, машғулотларни ташкилий ва амалий жараёнларининг ўқув-методик таъминоти, ўқув материаллари тузилмасига, симулятор дастурларнинг ахборот узатиш имкониятини даражалашга оид таклифлар асосида «Атом физикаси» фанининг назарий ва амалий машғулот жараёнлари учун дастурий-дидактик мажмуа ва  «Атом орбиталларида электронлар ҳолати ўзгаришини кузатиш» дастури, «Олий таълим муассасаларида атом физикасига оид лаборатория машғулотларининг электрон комплекси» дастури, «Водород атомидаги электронлар ҳолат ва тўлқин функциясини ўрганиш учун электрон дастур», «Атомда электрон ҳолатлари» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-4299-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланмалар таълимда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ҳамда педагоглар касбий компетенциялари даражасини ривожлантириш орқали лаборатория машғулотларини ўтказиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish