Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоев Олимжон Рустамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) номи: «Узатилиш реакцияларидан 7Be, 25Mg, 25Al ядроларининг спектроскопик хусусиятлари ва радиацион қамраш 12C+p реакциясининг чиқиш катталигини аниқлаш ва уларни ядровий астрофизикада қўллаш», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/FM185.

Илмий раҳбар: Артемов Сергей Викторович,физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.

Расмий оппонетлар: Олимов Косим, физика-математика фанлари доктори, профессор; Полвонов Сатимбой Ражапович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нуклон ва альфа-кластер узатилиш периферик ядро реакциялари таҳлилидан 24Mg(p,γ)25Al ва 3He(a,γ)7Be радиацион қамраш реакцияларининг S-факторини ҳисоблаш учун 3He+a®7Be; 24Mg+n25Mg; 24Mg+p25Al феноменологик асимптотик нормировка доимийлари қийматларини ҳамда 12C(p,γ)13N радиацион қамраш реакциясининг чиқиш катталигини ва реакция тезлигини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

радиоактив ядролар ҳосил бўлиши билан рўй берадиган зарядланган зарралар радиацион қамраш реакцияларининг кичик қийматли чиқиш катталикларини ўлчаш учун активацион усулнинг янги варианти ишлаб чиқилган;

12C(p,γ)13N реакциясининг чиқиш катталиги биринчи марта 350 кэВ дан қуйи энергияларда ўлчанган ва унинг тезлиги юлдузлар ҳароратида (0.01≤Т9≤1.0) ҳисобланган;

дейтронларнинг Ed=14.5 и 18 МэВ энергияларда 24,25Mg+d эластик сочилиши ҳамда 24Mg(d,p)25Mg ва 25Mg(d,t)24Mg реакцияларининг экспериментал дифференциал кесим қийматлари 8° дан 44° бурчак оралиғида юқори аниқликда олинган;

25Mg ва 25Al ядроларининг {24Mg+n} ва {24Mg+р} бир заррали боғланган конфигурациялари учун асимптотик нормировка доимийларининг квадратик қийматлари С225Mg→24Mg+n=1.72±0.07 Фм-1, С225Al→24Mg+p=4.57±0.49 Фм-1 ҳамда 25Mg ядросининг 24Mg+n конфигурацияси асосий ҳолати учун спектроскопик фактор қиймати олинган (Z25Mg→24Mg+n =0.41±0.12);

7Ве ядросининг асосий (Jπ=3/2-, Е*=0.0 МэВ) ва биринчи уйғонган (Jπ=1/2-, Е*=0.430 МэВ) ҳолатларида 3He+a®7Be системасида α-заррали боғланган конфигурация учун асимптотик нормировка доимийларининг квадратик қийматлари олинган (С27Be→3He+α=22.9±0.7 Фм-1, С27Be→3He+α=18.0±0.5 Фм-1).

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

12C, 24,25Mg ядроларида узатилиш реакцияларни ва радиацион қамраш реакцияларни тадқиқ қилишдан олинган натижалар асосида:

радиацион қамраш реакцияларининг чиқиш ва кесим катталикларини ўлчаш учун активацион усулнинг ишлаб чиқилган варианти «Астрофизик ва ядровий жараёнлар татбиғи учун 1р-қобиқ ядроларда енгил ионлар таъсиридаги ядро реакцияларининг кесимларини ўлчаш» (2018-2020)   лойиҳасида зарядланган зарраларни радиацион қамраш ядровий астрофизик реакцияларни тадқиқ қилишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ядро физикаси институтининг 2019 йил 29 апрелдаги 34-11-01-04/571-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши радиацион қамраш реакцияларининг жуда кичик қийматдаги кесим катталикларини ўлчаш имконини берган;

Ed=14.5 и 18 МэВ энергияларда 24,25Mg+d эластик сочилиш ҳамда 24Mg(d,p)25Mg ва 25Mg(d,t)24Mg реакцияларининг олинган экспериментал дифференциал кесим қийматлари, шунингдек ушбу реакциялар таҳлилидан олинган асимптотик нормировка доимийлари «Курчатов институти» Ядро реакциялари лабораториясида қуйи энергияли ядро реакцияларини тадқиқ қилишда фойдаланилган (МТМ «Курчатов институти»нинг 2019 йил 26 апрелдаги маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши Қозоғистон Республикаси Ядро физикаси институти У150-М циклотрони ҳамда Варшава университети Оғир ионлар лабораторияси С200-Р циклотронлари оғир ионлар дасталарида янги тажрибаларни режалаштириш ва тадқиқ қилиш имконини берган;

магний изотопларида нуклон узатилиш периферик реакциялари таҳлилидан 25Mg ва 25Al ядроларининг {24Mg+n} ҳамда {24Mg+р} ҳолатлари учун олинган асимптотик нормировка доимийлари «Астрофизик ва ядровий жараёнлар татбиғи учун 1р-қобиқ ядроларда енгил ионлар таъсиридаги ядро реакцияларининг кесимларини ўлчаш» (2018–2020) мавзусидаги лойиҳа доирасида Ядро физикаси институти тезлаткичларида тажрибаларни ўтказишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ядро физикаси институтининг 2019 йил 29 апрелдаги 34-11-01-04/571-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши магний изотопларининг протон қамраш ядровий астрофизик реакцияларини экспериментал тадқиқ қилишда муҳим бўлган кесим катталигини баҳолаш имконини берган;

12C(d,6Li)8Be ва 12C(3He,7Be)8Be реакциялар таҳлилидан 3He+α→7Be учун олинган АНД қийматлари ҳамда Ed=14.5 и 18 МэВ энергияларда 24,25Mg+d эластик сочилиш ва 24Mg(d,p)25Mg ва 25Mg(d,t)24Mg реакцияларининг олинган экспериментал дифференциал кесим қийматлари «Енгил ядроларнинг асимптотик нормировка доимийларини аниқлаш» лойиҳасида фойдаланилган (Варшава университети Оғир ионлар лабораториясининг 2019 йил 20 майдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Варшава университети С200-Р циклотрони оғир ионлар дасталарида янги тажрибаларни режалаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish