Шарипова Дилафруз Тоуфуковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг қуруқ-иссиқ иқлими шароитларида бинолар иссиқлик ҳимоясининг самарадорлигини ошириш мақсадида тўсувчи конструкциялари иссиқлик режимини ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш», 05.09.01–Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/T826.
Илмий раҳбар: Щипачева Елена Владимировна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc 27.06.2017. Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Ашрабов Анвар Аббосович, техника фанлари доктори, профессор; Аббасов Ёркин Садыкович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташқи ҳаво ҳароратининг ўзгариши ва қуёш нурланиши интенсивлиги таъсирини эътиборга олган ҳолда бино тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик режимини ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркин ориентирланган юзага тушувчи, координатлар ва вақтнинг функцияси сифатида ёз даврида иссиқлик келишини ҳисобга олган ҳолда қуёш радиациясининг ҳисоблаш модели ишлаб чиқилган;
қайта тикланадиган энергия манбалар учун энг қулай ҳудудларни аниқлаш имконини берадиган – қўшимча таъминланганлик коэффициентли, ҳудудлар иқлими энергия салоҳиятини тавсифловчи параметр ишлаб чиқилган;
Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитларида юқори аниқликни таъминлайдиган ва ҳақиқий чизиқли бўлмаган иссиқлик узатиш жараёнларини инобатга олган ҳолда биноларнинг тўсувчи конструкцияларида иссиқлик узатиш жараёнларини ифодалайдиган математик модел ишлаб чиқилган;
қуёш радиациясининг интенсивлиги ва ташқи ҳавонинг ҳароратидаги тебранишлар таъсирини ҳисобга оладиган иссиқлик узатиш жараёнларининг ностационар моделларининг аналитик боғлиқликлари бирлаштирилган томнинг иссиқлик режимини тавсифловчи тенгламалар тизимини ҳисобга олган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг қуруқ-иссиқ иқлими шароитларида бинолар иссиқлик ҳимоясининг самарадорлигини ошириш мақсадида тўсувчи конструкцияларининг иссиқлик режимини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ёз даврида иссиқлик келишини ҳисобга олган ҳолда қуёш радиациясини ҳисоблаш модели «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «Тоштемирйўллойиҳа» МЧЖ объектида, жумладан Тошкент шаҳридаги 7 қаватли тураржой биносини лойиҳалашда жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018 йил 31 октябрдаги НГ/6128-18-сон маълумотномаси). Натижада фуқаро бинолари тўсувчи конструкцияларининг иссиқликдан ҳимоя қилиш оптимал тизимини танлаш вақтини 40%га ва энергия сарфини 10–12%га камайтириш имконини берган;
ҳудудлар иқлими энергия салоҳиятини тавсифловчи параметр “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизими тасарруфидаги Янгиер станциясида ошхона қурилишини лойиҳалашда жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2018 йил 31 октябрдаги НГ/6128-18-сон маълумотномаси). Натижада иқлимлаштириш тизими сарфларини 15%га қисқартиришга эришилган;
Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитларида юқори аниқликни таъминлайдиган ва ҳақиқий чизиқли бўлмаган иссиқлик узатиш жараёнларини инобатга олган ҳолда биноларнинг тўсувчи конструкцияларида иссиқлик узатиш жараёнларини ифодалайдиган математик модел Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги «ТошуйжойЛИТИ» АЖда Сузукота комплексидаги етти қаватли тураржой биноларини лойиҳалашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 5310/2-13-01-003-сон маълумотномаси). Натижада фуқаро бинолари тўсувчи конструкцияларининг иссиқликдан ҳимоя қилиш кўрсаткичларини 10–12%га қисқартириш имконини берган.