Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Гузалхон Уткуровнанинг

фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёллар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг такомиллаштирилиши», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят -ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Yu27.

Илмий маслаҳатчи: Абдурасулова Қумринисо Раимкуловна, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.

Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Фарход Тохиров, юридик фанлар доктори, профессор; Абдукодиров Шерзод Ёкубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда аёллар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва жазони ўташ шароитларини, мазкур жазони ўтаганларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққанларга нисбатан маъмурий назорат муддати олти ойдан бир йилгача ўрнатилиши зарурлиги асосланган;

ҳомиладор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли ишга ўтказиш, хавфсиз меҳнат шароитларига эга бўлиш, таътилга чиқиш, шунингдек, меҳнатига тўлиқ ҳақ тўланишини Жиноят-ижроия кодексига киритилиши асосланган;

психологик ёрдам олиш, психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш фақат озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг розилиги билан амалга оширилиши амалиётини жорий этиш зарурати асослаб берилган;

озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахсларнинг талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда ишга жойлаштириш тўғрисидаги қоидани жиноят-ижроия қонунчилигига киритиш лозимлиги асосланган;

озодликдан маҳрум этилган аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш, маҳкумнинг ҳулқ-атвори ва шахсий хислатлари, унинг хулқ-атворига ва қоидабузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир қилиши мумкин бўлган руҳий ҳолати бузилиши интизомий жазо қўллаш вақтида инобатга олиниши лозимлиги асослаб берилган;

маъмурий назорат суд қарори чиқарилган пайтдан эътиборан, бундай назорат жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиш вақтида ўрнатилган бўлса, мазкур шахс танлаган яшаш жойига етиб келган пайтдан ҳисобланиши зарурлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аёллар томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахсларнинг талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда ишга жойлаштириш кераклиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 мартдаги «Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-530-сонли Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 9-моддаси)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ мас масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар маҳкумларнинг таълим олиш, касб эгаллаш ҳуқуқининг таъминланишига хисса қўшган;

психологик ёрдам олиш, психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш фақат озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг розилиги билан амалга оширилиши амалиётини жорий этиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 мартдаги «Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-530-сонли Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 9-моддаси)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ мас масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганларнинг психологик ёрдам олиш ҳуқуқининг таъминланишига хизмат қилган.

хавфсиз меҳнат шароитларига эга бўлиш, таътилга чиқиш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўланишига оид ҳуқуқларнинг жиноят ижроия қонунига киритилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 мартдаги «Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-530-сонли Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 97-моддаси)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ мас масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар махкумларнинг меҳнат қилиш, уларга меҳнатига яраша ҳақ тўланишига оид ҳуқуқларини таъминлашга ҳизмат қилган;

озодликдан маҳрум этилган шахслар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларни такомиллаштириш, маҳкуманинг ҳулқ-атвори ва шахсий хислатлари, унинг хулқ-атворига ва қоидабузарлик ёки қилмиш содир этишига таъсир қилган интизомий чоралар қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолати бузилишининг интизомий жазо қўллаш вақтида инобатга олиниши кераклиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 мартдаги «Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-530-сонли Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 106-моддаси)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 06/1-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши жазони ўтаётган шахсларнинг тарбиясини, интизомий жазони қўллашда одиллик принципига риоя этилишига хизмат қилган;

маъмурий назорат муддатини қонунда белгиланиши кераклиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонунининг 9 моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлган аёллар устидан ўрнатилган маъмурий назорат муддатининг қонунда аниқ белгиланишига хизмат қилган;

маъмурий назорат остидаги шахсларнинг ҳуқуқларини қонунда аниқ белгилаш зарурлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаласини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлган аёллар устидан маъмурий назорат ўрнатиш тартибига риоя қилиниши ва улар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишига хисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish