Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Тунис Нуркосимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Модернизация назариялари эволюциясининг фалсафий-концептуал таҳлили», 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fal107.

Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омануллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Муминов Алишер Гаффорович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаҳҳорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат шарқшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: модернизация таълимотлари тарихи ва эволюциясини фалсафий-концептуаль таҳлил этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида кечаётган модернизация жараёнларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

модернизация назариялари шаклланишига таъсир кўрсатган ориенталистик (ижтимоий-фалсафий, ахборий) ва ғоявий-назарий (мафкуравий, соф назарий) омиллар очиб берилган;

Шарқ мамлакатлари модернизация моделларининг шаклланишига мафкуравий механизм сифатида таъсир этган ҳиндуизм, конфуцийлик, ислом социо-маданий муҳитлари аниқланган;

Ўзбекистонни модернизациялашга қаратилган стратегик тараққиёт дастурлари қабул қилиниши билан белгиланувчи уч тарихий-хронологик (Тараққиётнинг “Ўзбек модели”, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”) босқичларини ишлаб чиқиш орқали унинг истиқболдаги (билимга асосланган иқтисодиёт-инновацион йўналиши) модели илмий асосланган;

Ўзбекистон инновацион моделини амалга оширишдаги ўзига хос (илмий асосланганлик, қисқа муддатга мўлжалланганлик, аниқ соҳа ва ҳудудларга йўналтирилганлик) хусусиятлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Модернизация назариялари эволюциясининг фалсафий-концептуал таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

модернизация назариялари шаклланишига таъсир кўрсатган ориенталистик ва ғоявий-назарий (мафкуравий, соф назарий) омиллар бўйича билдирилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қушимча чора-тадбирлар” дастурининг IV боби Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, “Ҳаракатлар стратегияси”, “Фаол тадбиркорлик, инновацнон ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар” қисмининг 34-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2018 йил 24 июлдаги 01/09-845-18-сон маълумотномаси). Натижада марказ томонидан ишлаб чиқилган маънавий-маърифий ишлар чора-тадбирларини қўллаш механизмлари самарадорлиги ошган;

Шарқ мамлакатлари модернизация моделларининг шаклланишига мафкуравий механизм сифатида таъсир этган ҳиндуизм, конфуцийлик, ислом социо-маданий муҳитлари борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 9–10 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси хулосаларини ишлаб чиқишда ҳамда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси давомида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ташкил этилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йил 7 июндаги 04-13/3047-сон маълумотномаси). Бу республикамизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида тафаккур ўзгаришлари билан боғлиқ жиҳатларини кенг аҳоли қатламига, айниқса, ёшларимизга чуқурроқ тушунтириш ва бу борадаги олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришга хизмат қилган;

Ўзбекистонни модернизациялашга қаратилган стратегик тараққиёт дастурлари қабул қилиниши билан белгиланувчи уч тарихий-хронологик босқичларини ишлаб чиқиш орқали унинг истиқболдаги модели борасидаги таклиф ва тавсиялардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йилга мўлжалланган комплекс иш режасининг 2.1- бандига киритилган тадқиқот доирасида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 8 июндаги 14/290-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан жойларда олиб борилган ишлар мониторинги доирасидаги тадқиқотлар методологик асосларининг кучайишига хизмат қилган;

Ўзбекистон инновацион моделини амалга оширишдаги ўзига хос хусусиятлари барча бакалавр таълим йўналишларида ўқитиладиган “Фуқаролик жамияти” ўқув қўлланмасининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик, назарий асослари параграфини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 майдаги 89-03-2087 сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” қабул қилиниши билан белгиланувчи Ўзбекистон инновацион моделини амалга оширишдаги ўзига хос хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish