Sayt test rejimida ishlamoqda

Қабулов Эшболта Атамуратовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XVIII асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Сурхон воҳаси хўжалиги”,  07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tar102.

Илмий маслаҳатчи: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Мусаев Нуриддин Умрзоқович, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори; Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: XVIII асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Сурхон воҳасининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида деҳқончилик, чорвачиликнинг ўрни ҳамда савдо-сотиқ муносабатларининг ривожланишини тарихий манбалар, архив ҳужжатлари ва тарихий-этнографик материаллар асосида комплекс очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Сурхон воҳасининг иқтисодий-хўжалик ва савдо муносабатларининг ривожланиши, ХVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида кузатилган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабатларнинг нотекис ривожланиш жараёнлари таъсирида кечганлиги ёритиб берилган;

хўжалик муносабатлари воҳанинг табиий-иқлим шароити, агроиқлим ресурслари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, ташқи ва ички бозор талаблари ҳамда  мавжуд сиёсий вазият билан боғлиқ ҳолда ривожланганлиги ҳамда хўжалик тараққиёти анъанавий агротехника тадбирларини қўллаш, маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш, оқилона алмашлаб экишни жорий қилиш борасида ривожланиб борганлиги аниқланган;

минтақанинг сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик хўжалигида Амударёнинг ирмоқлари (Тўпалангдарё, Сурхондарё, Шерободдарё)да бунёд этилган ирригация иншоотлари ҳамда тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги сой, ҳавза, булоқ, кориз, селовакорлик каби локал суғориш тизими устувор аҳамият касб этгани ҳолда, лалмикор деҳқончилик хўжалигининг табиий шароитга боғлиқ бўлган беқарор экстенсив характери кўрсатиб берилган;

чорвачилик хўжалигининг ривожланиш жараёнларига турли ижтимоий қатламларнинг (уруғ оқсоқоллари, оилавий сулолалар, қишлоқ жамоаси) яйловларга ва чорвага эгалик муносабатлари ҳамда йиллик табиий шароит, сиёсий-иқтисодий вазият каби қатор омиллар бевосита таъсир этганлиги  асосланган;

XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Россия капиталининг Бухоро амирлиги  иқтисодиётига кириб келиши ҳамда савдо, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалигини, айниқса, янги ерларни ўзлаштириш, ирригация лойиҳаларини амалга ошириш, пахтачиликни ривожлантириш борасида олиб борган тадбирларининг Сурхон воҳаси хўжалик-маданий ландшафтига бевосита таъсир этганлиги кўрсатиб берилган;

Сурхон воҳаси Бухоро амирлиги ва Россия империясининг Шарқ давлатлари билан иқтисодий, савдо алоқаларида транзит йўли сифатида стратегик аҳамиятга эга бўлганлиги, унинг географик жиҳатдан қулай савдо йўллари чорраҳасида жойлашганлиги, Амударё сув йўлининг (Айритом, Паттакесар, Шўроб, Чўчқагузар, Қоракамар кечувлари) ҳамда Термиз темир йўлининг хўжалик муносабатлари тараққиётида катта аҳамият касб этганлиги тарихий манбалар асосида аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурхон воҳасининг XVIII асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошлари даври тарихини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

воҳанинг Бухоро амирлиги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни ва роли ошганлиги ҳамда стратегик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этганлиги тўғрисидаги материалларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 январдаги 3-И-03-03 рақамли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2018 йил 10 январдаги ФТА-02-02/16-сон маълумотномаси). Бу эса сўнгги ўрта асрларда Сурхон воҳаси хўжалик ҳаёти тарихини ўрганиш ва янада чуқурроқ тадқиқ этиш имконини яратган;

Сурхон воҳаси чорвачилик хўжалигининг ривожланиш тенденциялари ва қулай иқлими, кенг яйловларнинг мавжудлиги ва улардан самарали фойдаланиш борасида халқ анъаналарининг асрлар давомида шаклланганлиги ҳақидаги диссертация маълумотлари  И-2010-33 рақамли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2018 йил 10 январдаги ФТА-02-02/16-сон маълумотномаси). Бу эса талаба, магистр, илмий тадқиқотчиларнинг хўжалик тарихи масалаларини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширган;

Сурхон воҳаси моддий маданиятининг шаклланиши, тараққий этиши ва ривожланиш босқичлари ҳамда унинг жаҳон тамаддунидаги ўрнига оид диссертация маълумотлардан И-2012-40 рақамли лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2018 йил 10 январдаги ФТА-02-02/16-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар тадқиқ қилинган даврда Сурхон воҳаси аҳолиси хўжалик-маданий анъаналарини ёритиб беришга хизмат қилган.

Бухоро амирлиги ва Россия империясининг Шарқ давлатлари билан иқтисодий, савдо алоқаларида Амударё сув йўлининг (Айритом, Паттакесар, Шўроб, Чўчқагузар, Қоракамар кечувлари) ҳамда Термиз темир йўлининг муҳим ўрни тутгани тўғрисидаги маълумотлардан 3-И-03-03 рақамли лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2018 йил 10 январдаги ФТА-02-02/16-сон маълумотномаси). Бу эса минтақанинг Шарқ мамлакатлари савдо алоқалари тарихини янада чуқурроқ тадқиқ этиш имконини яратган;

Сурхон воҳаси деҳқончилигида тупроқ унумдорлигини анъанавий усулда ошириш, донли, сабзавот ва полиз экинларининг янги навларини яратиш каби омиллар асосида ривожланиб борганлиги, сунъий суғориш тармоқларидан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигининг ривожланишига асосий таянч бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги диссертация маълумотларидан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Қишлоқ ва ҳаёт”, “Бир қишлоқ тарихи”, “Жануб овози” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 3 январдаги 1-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар воҳа аҳолисининг аграр соҳада катта тажрибага эга эканлигини омма орасида кенг тарғиб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish