Sayt test rejimida ishlamoqda

Жобборов Бахром Турғуновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган тупроқларнинг техноген бузилиши, уларнинг экологик ҳолати ва рекультивацияси (Тошкент вилояти мисолида)», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология  фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B255.

Илмий раҳбар: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.29.12.2018.B.05.03.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Анвар Хайдарович, биология фанлари доктори; Ураимов Тожиддин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган бўз-ўтлоқи ва тўқ тусли бўз тупроқларнинг техноген бузилиши ва экологик ҳолати, уларнинг кимёвий, физикавий, биологик хоссаларининг ўзгаришини аниқлаш ҳамда мос рекультивация технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суғориладиган тупроқларнинг ифлосланиш манбалари ва омиллари бўйича муҳофаза, техник бузилиш ва фон ҳудудларининг ифлосланиш даражаларининг фарқлари очиб берилган;

бир ҳудудда икки хил ифлосланиш манбаси атрофида тупроқларнинг техноген бузилиши, хоссаларининг ўзгариши оғир металлар ва кул чиқиндилар миқдори билан тупроқ генетик қатламларининг ўзгарувчан бўлиши асосланган;

суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш учун биологик ва техник тадбирларга асосланган рекультивация алгоритми яратилган;

техноген бузилган тупроқлар рекультивациясидан сўнг тупроқларнинг экологик ҳолати ва унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлари ҳамда улар учун мавжуд коэффициентлар такомиллаштирилган;

техноген бузилган суғориладиган тўқ тусли бўз тупроқлар учун техник ва биологик усулга асосланган уч босқичли рекультивация технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориладиган тупроқларнинг техноген бузилиши, уларнинг экологик ҳолати ва рекультивацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

техноген бузилган тупроқлар учун яратилган рекультивация технологияси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида ерларни соғломлаштиришда жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 03-03/2-4563-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ қопламида умумий микроорганизмлар миқдорини ошириш, физик ва кимёвий хоссаларини яхшилаш, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал шароит яратиш ҳамда тупроқ унумдорлигини тиклаш имконини берган;

рекультивация технологияси Тошкент вилояти «Янги ҳаёт Жўрабой файзи» фермер хўжалигининг 1,8 гектар ер майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2018 йил 5 декабрдаги 02/021-232-сон маълумотномаси). Натижада техноген бузилган тупроқларнинг  унумдорлигини тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш имконини берган;

суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш, рекультивация технологиясини ишлаб чиқишда бактерия штаммларини қўллаш бўйича меъёрлари ва уларнинг стимулятив таъсир этиш хоссалари А-7-27 рақамли «Қуйи Зарафшон округи барқарор ривожланишининг геоэкологик индикаторлари ва уларни амалий баҳолаш» илмий лойиҳасида тупроқ унумдорлигини тиклаш, тупроқларга биотехнологик ишлов беришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 21 декабрдаги 89-03-4397-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ микроорганизмларини миқдор ва гуруҳий жиҳатдан кўпайиш, тупроқ хоссаларига боғлиқ ҳолда қўллаш меъёрларини белгилаш ҳамда тупроқ унумдорлигини тиклаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish