Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Шерали Хасановичнинг

фалсафа доктори(PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарқалган простата бези саратонини даволашда замонавий ёндашувлар», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib356.

Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.

Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Рустам Носирович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Онкология илмий маркази.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тарқалган простата бези саратонида турли хил гормонотерапия усулларини қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тарқалган простата бези саратонини ташхисотида трансректал сонография, қон зардобида простат-специфик антигенни бирламчи ва даврий,  яъни ҳар уч ойда аниқлаш ҳамда клиник-патоморфологик кўрсаткичлар асосида онкологик жараённи ташхислаш комплекс мажмуаси такомиллаштирилган;

турли хил гормонал даволаш натижаларини беш йиллик ҳаёт кўрсаткичини солиштирма таққослаш асосида умумий ва коррекциялашни максимал андроген блокада ҳамда монотерапия гормонал давонинг ножўя таъсирига асосланган ҳолда гормонал терапия усулини қўллаш стратегияси исботланган;

 тарқалган простата бези саратонини даволашда босқичма-босқич максимал андроген блокадани қисқа вақт оралиғидаги самарадорлиги эстроген гуруҳида даволаш тизими ва монотерапияга нисбатан беморлардаги ижобий кўрсаткичлар исботланган;

такомиллаштирилган даврий максимал андроген блокадали даволаш усули тарқалган простата бези саратонининг давомли ўсиши ва касалликнинг қайталаниш  даражасини камайишига олиб келиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тарқалган простата бези саратонини даволашда замонавий ёндашувларнинг асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тарқалган простата бези саратонини даволашдаги замонавий ёндашувлар» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 сенябрдаги 8н–р/187-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма тарқалган простата бези саратонини ташхислаш, даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш имконини берган;

Тарқалган простата бези саратонини даволашда замонавий ёндашувлар  бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Марказнинг Тошкент шаҳар филиали маҳаллий диспансер бўлимларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 апрелдаги 8н–з/51-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ва тавсия этилган монотерапия даволаш усулини даврий равишда қўллаш тарқалган простата бези саратонини даволашда максимал андроген блокада (МАБ) терапияга нисбатан кетган қийматни 40%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish