Sayt test rejimida ishlamoqda

Каххаров Алишер Жамолиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези саратони ташхисини қўйиш ва даволашнинг клиник-морфологик ва молекуляр-генетик жиҳатлари», 14.00.14–Онкология(тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib353.

Илмий раҳбар: Атаханова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.

Расмий оппонентлар: Алимходжаева Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори; Мавлян-Ходжаев Равшан Шухратович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Йонсей университети Северанс госпитали (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сут бези саратони билан хасталанган беморларни мультиградацион башоратлаш натижасидаги ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сут бези саратонини ташхислаш учун гистологик материални тайёрлашда тўқима матрицаси ишлаб чиқилган;

сут бези хавфли ўсмасини башоратлашда инобатга олинмаган антропометрик, нурли, клиник-морфологик ҳамда молекуляр-генетик аспектларининг аҳамияти асосланган;

касалликнинг зўрайишда мультиградацион хавф даражасини инобатга олган ҳолда сут бези саратони билан хасталанган беморларни даволаш стратегиясининг кетма-кетлиги такомиллаштирилган;

сут бези саратони башоратида касаллик оқибатида сут бези ва ўсма ҳажми нисбатининг башорати ва танланган даволаш стратегияси асосида фойдаланилган мезон маълумотларининг ўртача нисбати асосида даволаш тактикаси тавсия қилинган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сут бези саратони ташхисини қўйиш ва даволашнинг  клиник-морфологик ва молкуляр-генетик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Сут бези саратонини клиник-морфологик ва молекуляр-генетик тадқиқотларни ҳужайра матрицалари технологияси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 мартдаги 8н-p/80-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сут бези саратони билан хасталанган беморларда ўсмани гистологик материални тайёрлашда тўқима матрицаси ишлаб чиқилиб, касалликни башоратлашда инобатга олинмаган антропометрик, нурли, клиник-морфологик ҳамда молекуляр-генетик аспектларининг аҳамияти, мультиградацион хавф даражасини инобатга олган ҳолда беморларни даволаш стратегияси танланган ҳамда морфологик кўрсаткичлари асосида аниқ ташхислаш, молекуляр-генетик кўрсатикчлар асосида ҳужайраларни асослаш  имконини берган;

сут бези саратони ташхисини қўйиш ва даволашнинг клиник-морфологик ва молекуляр-генетик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Марказнинг Хоразм вилояти филиали бўлимлари амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 8н-д/56-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сут бези саратонини ташхислашда ҳужайра матрицаси технологиясини яратиш, сут бези хавфли ўсмаси якунига таъсир этувчи 17 та энг аҳамиятли ижобий ва 20 та салбий клиник-морфологик, молекуляр-генетик омиллар корреляцион муносабатлар характерини ҳисобга олувчи башоратлаш шкаласини қўллаш орқали даволаш якунини 77,3% эҳтимолликда олдиндан баҳолаш, беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам доирасини кенгайтириш, касалликнинг даврий асоратларини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда беморлар ҳаёт тарзи сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish