Sayt test rejimida ishlamoqda

Ихтиярова Гульчехра Акмаловнанинг

фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли муддатдаги ҳомиланинг антенатал ўлим ҳолатларида ҳомиладорликни тўхтатишнинг дифференциаллашган  ёндашуви», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Тib185.

Илмий маслаҳатчи: Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Алиева Дилфуза  Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори; Ходжиметов Абдугафур Ахатович,  биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия Миллий илмий-тадқиқот тиббиёт университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиланинг антенатал нобуд бўлиши кузатилган аёлларда ҳомиладорликни тўхтатишга дифференциаллашган ёндашув асосида туғруқ индукциясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳомиланинг антенатал нобуд бўлишини башоратлаш маркёри ҳомила бош ва плацентар индекси, иммунологик ва гормонал мезонларга асосан гестациянинг турли муддатларида аёлларда ҳомиладорликни тўхтатишга дифференциациялашган ёндашув такомиллаштирилган;

плазмадаги эстрадиол ва прогестероннинг миқдорига, миометрийнинг рецептор аппарати ҳолати ва прогестерон гормонга сезгирлигига патогенетик боғлиқ ҳолда она қорни ичида ҳомила ўлими давомийлигига қараб туғруқ индукциясининг тизими асосланган;

ҳомиланинг антенатал нобуд бўлишида яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цитокинлар мувозанатини, гормонал статуснинг функционал ва қон ивиши тизимидаги иммунологик толерантлик ҳолатининг бузилиши ҳомила ривожланишининг тўхташига олиб келиши исботланган;

ҳомиланинг антенатал нобуд бўлиши ривожланиши хавфининг шаклланишида йўлдошнинг инфекцион-яллиғланиш ўзгаришларининг аҳамияти прогестерон гормонга боғлиқлигининг морфологик ўзгаришлари  плацентадаги деструктив ўзгаришларнинг юзага келиши билан асосланган;

медикаментоз комбинациялашган замонавий туғруқ индукцияларининг клиник даволаш тизимига киритилиши прогестерон гормонига бевосита таъсир қилиб, туғруқ ва туғруқдан кейинги асоратларнинг камайиши, реаблитация даврида беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Турли муддатдаги ҳомиланинг антенатал ўлим ҳолатларида ҳомиладорликни тўхтатишнинг дифференциациялашган ёндашуви бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Гестациянинг турли муддатларида ҳомила нобуд бўлишида ҳомиладорликни тўхтатишнинг дифференциациялашган усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 8н-д/252-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма замонавий тиббий дори воситаларини ноинвазив усуллар ёрдамида гестациянинг турли муддатларида ҳомиланинг нобуд бўлишида ҳомиладорликни тўхтатишнинг дифференциациялашган усули самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш имконини берган;

«Ҳомиланинг антенатал нобуд бўлиши кузатилган аёлларни эрта ташхислаш ва ҳомиладорликни тўхтатиш усулларининг алгоритми» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма ҳомиланинг антенатал нобуд бўлиши кузатилган аёлларда ташхислаш ва ҳомиладорликни тўхтатиш усулларининг алгоритмини татбиқ  қилиш имконини берган; 

«Ҳомиланинг антенатал ўлим ҳолатини клиник ташхислаш ва ҳомиладорликни тўхтатиш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма ҳомила антенатал ўлим ҳолатининг клиник  белгиларини инструментал ташхислашнинг башоратлаш механизмини яратиш имконини берган; 

«Ҳомиланинг антенатал нобуд бўлиши кузатилган аёлларда ташхислаш ва туғруқ индукцияси алгоритми» услубий қўлланмаси тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 8н-д/115-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма ҳомиладор аёлларда гормонал ва микробилогик, морфологик кўрстакичларга қараб дифференциаллашган туғруқ индукцияси алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган;

турли муддатдаги ҳомиланинг антенатал ўлим ҳолатларида ҳомиладорликни тўхтатишнинг дифференциациялашган ёндашувини комплекс даволаш сифатини яхшилашнинг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро туғруқ мажмуаси, перинатал маркази, Бухоро вилояти Шофиркон тумани акушерлик мажмуаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 майдаги 8н-д/83-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ҲАН бўлган аёлларни мажмуавий клиник динамик кузатишлар ва гестациянинг турли муддатларида ҳомиладорликни инвазиясиз медикаментоз усулларда тўхтатишнинг дифференциациялашган усулларини қўллаш туғруқда ва туғруқдан кейинги илк даврда турли асоратларнинг камайишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish