Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапарниязова Злиха Махсетбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремний панжараси нуқсонлари билан никель ва марганец атомлари кластерининг ўзаро таъсири», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/FM286.

Илмий раҳбар: Илиев Халмурат Миджитович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Андижон давлат университети, DSc.31.01.2019.FM/T.03.05.

Расмий оппонентлар: Утамурадова Шарифа Бекмурадовна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Рустам Явкочович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.  

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний панжараси нуқсонлари билан никель ва марганец атомлари кластерининг ўзаро таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кремний панжарасида никель атомлари кластерининг шаклланиш кинетикаси ва уларнинг параметрларига бошланғич саёз киришма атомларнинг (бор ва фосфор) концентрацияси ва тури деярли таъсир қилмаслиги аниқланган;

диффузиядан кейин намуналарни совутиш тезлигини ўзгартириш, шунингдек Т=600÷900°С оралиқда қўшимча термо қиздириш ҳарорат ва вақтини танлаш орқали кремний панжарасида никел киришма атомлари кластерларининг ҳолати, ўлчами ва концентрациясини бошқариш мумкинлиги асосланган;

g-нурларнинг катта қиймати билан нурлантирилганда (Ф~109Р) никель ва марганец атомлари кластерларини жадал парчаланиши юз бериши ва бунинг натижасида кремний панжараси тугунларида электр фаол бўлган никель атомларининг концентрацияси икки тартибга ошиши ҳамда Mn атомлари кластерлари ҳосил қилган ғайриоддий фото ва магнит хусусиятлари йўқолиб кетиши аниқланган;

VI гуруҳ атомларини (S, Sе, Tе) мавжуд бўлиши кремний панжарасида марганец киришма атомлари кластерларини шаклланишига тўсқинлик қилиши ва бунинг натижасида марганец атомларининг кластерига эга бўлган кремнийнинг электрофизик ва магнит хоссаларининг сезиларли даражада ўзгаришига олиб келиши аниқланган;

кремний панжарасида марганец атомлари ва VI гуруҳ элементлари иштирокида Si2Mn- -S++, Si2Mn--Se ++, Si2Mn- -Te ++ кўринишида янги турдаги наноструктураларининг шаклланиши аниқланган (олтингугурт ва марганец атомлари учун Т=1100oС ҳароратни, селен ва марганец учун Т=820oС, теллур ва марганец учун Т=650oС бўлиши кўрсатилган).

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кремний кристалл панжарасидаги киришма атом кластерларининг параметрларига, электрофизик, фотомагнит хусусиятларига ташқи таъсирнинг, термик, радиацион ва бошқа киришма атомларининг ўзаро таъсирига барқарорлигини аниқлаш натижалари асосида:

кремнийда марганец ва никель киришма атомлари кластерларини ҳосил қилиш йўли билан бу материаллар асосида қўлланиш яримўтказгичли асбобларнинг параметрларини радиация нурланишига турғунлигини оширилишига иод таклифлари «FOTON» акциядорлик жамиятига жорий қилинган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 25 августдаги 02-1875-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши «FOTON» акциядорлик жамиятида  ишлаб чиқиладиган кремний асосидаги яримўтказгичли асбобларнинг радиацион нурланишга турғунлигини ошириш имконини берган;

кремний панжарасида марганец ва олтинчи гуруҳ элементлари асосида Si2Mn2-S2+, Si2Mn2-Se2+, Si2Mn2-Te2+ турдаги наноструктураларнинг янги синфини олиш технологияси «FOTON» акциядорлик жамиятида қўлланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 25 августдаги 02-1875-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши кремний асосидаги тубдан янги турдаги оптоэлектрон асбоблар яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish