Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаева Саида Акрамжоновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар яллиғланиши патогенезида нитрергик ва монооксигеназа системасининг ўзаро функционал боғлиқлиги», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Тib311.

Илмий раҳбар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Алонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори; Алейник Владимир Андреевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жигарнинг шикастланиш патогенезида нитрергик ва монооксигеназ тизимларнинг индукция ва ингибиция йўли билан ўзаро функционал боғлиқлигини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жигарнинг турли ўткир шикастланишларида бензонал каламушлар жигари монооксигеназ тизимини фаоллаштириши, азот оксиди маҳсулотлари тизимида дисбаланс ҳолатини бир оз пасайтириши, циметидин эса ушбу тизимларда аниқланган бузилишларни чуқурлаштириши асосланган;

юқори ва паст миқдорларда L-аргинин микросомалар инкубацион муҳитига қўшилиши билан боғлиқ ҳолда монооксигеназ тизим ва NOS функционал фаоллигининг турли йўналишли ўзгаришларини муҳим омиллиги,  монооксигеназ тизим цитохром Р-450 С-якунли домени ва еNOS - НАДФН қўллашга нисбатан рақобатбордошлиги исботланган;

NO-тизим носелектив индуктори молсидаминнинг жигар МОТ фаоллигига таъсири миқдорга боғлиқлиги, iNOS селектив ингибитори S-МТ монооксигеназ ва азот оксиди эндотелиал тизимини индуцирлаши, пероксинитрит даражасининг ортишига қаршилиги, носелектив ингибитори L-NAME  эса МОТ ва еNOS фаоллигини пасайтириши ва iNOSни фаоллаштириши асосланган;

гепатоцитлар МОТига азот оксиди тизимининг индуктори ва ингибиторлари таъсири патологик жараённинг оғирлигига боғлиқлиги, йўналишининг бир хиллиги, таъсир даражаси бўйича фарқи; носелектив ингибиторлар учун катта бўлмаган ўзгаришлар хослиги исботланган;

жигарнинг ўткир ишемияси шароитида NO-тизим ва МОТ орасида яқин функционал алоқа, жигар ишемиясида НАДФН цитохром С редуктазалар фаоллиги ва МОТнинг барча ферментлари пасайиши ва iNOS гиперэкспрессиясига олиб келиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жигар яллиғланиши патогенезида нитрергик ва монооксигеназа системасининг ўзаро функционал боғлиқлигини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

«Қон плазмасида ҳаракатланувчи эндотелиал ҳужайраларни популяцион баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 8н-д/6-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма жигарнинг гепатитнинг юзага келишида қон плазмасидаги эндотелиал хужайраларнинг функционал-морфологик бузилишлари ривожланишининг олдини олиш имконини берган;

«Ўткир заҳарли гепатитда антиоксидант ва нитрергик тизимлар фаоллиги» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 апрелдаги 8н-д/62-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма гепатитнинг юзага келиши мумкин бўлган асоратларини ва ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, NOS индуктори ва iNOS селектив ингибитори нитрергик тизимлар кўрсаткичларига ижобий таъсири, бунда азот оксиди нейронал синтазларининг селектив ва носелектив ингибиторлари азот оксиди тизимидаги мавжуд бўлган ўзгаришларнинг янада кўпроқ ёмонлашишига  таъсир қиладиган омилларни асослаш механизмларининг олдини олиш имконини берган;

жигар яллиғланиши патогенезида нитрергик ва монооксигеназа системасининг ўзаро функционал боғлиқлигини асослашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги олий ўқув юртлариаро марказий илмий-тадқиқот лабораторияси, Фармацевтика тиббиёт институтининг координацион бирикмалар ва фармакотоксик тадқиқотлар лабораторияси ва Тошкент давлат стоматология институтининг стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий марказининг фундаментал тадқиқотлар соҳасига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 8н-з/44-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жигар патологияларида азот оксиди тизим индуктор ва ингибиторларининг гепатоцитлар  монооксигеназа тизимга таъсири патологиянинг оғирлик даражаси ва юбориладиган дори воситаларига боғлиқ натижасида NOS индуктори ва iNOS селектив ингибитори нитрергик тизимлар кўрсаткичларига ижобий таъсири, нитрергик  тизим селектив ва носелектив ингибиторлари азот оксиди тизимидаги мавжуд бўлган ўзгаришларни янада кўпроқ ёмонлашишига ҳамда ушбу дори воситаларнинг таъсирини намоён бўлиши гепатоцитлар шикастланишининг оғирлик даражасига боғлиқлигини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish