Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Махмуд Ахмедовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Ўзбекистонда инвестиция фондларини ривожлантириш истиқболлари», 08.00.07-  Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt214.

Илмий раҳбар: Каримов Нарбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.

Расмий оппонентлар:Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда инвестиция фондларини ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий асосланган услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инвестиция фондлари активларини бошқарганлик учун ишончли бошқарувчига тўланадиган мукофот пули миқдорини фонднинг самарали ишлашига боғлиқ ҳолда табақалаштирилган шаклда белгилаш ёндашуви асосланган;

инвестиция фондларига акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиши дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилмаслик ҳолатларининг олдини олишда, мазкур акциядорлик жамиятларининг оддий акцияларини имтиёзли акцияларга алмаштириб беришга оид қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш давлат органи доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши зарурати асослаб берилган;

фаолият юритиш муддати ўтиб кетган хусусийлаштириш инвестиция фондлари ва лицензия талабларига мос келмайдиган инвестиция фондларини пай фондларига айлантиришнинг дастлабки босқичи ишлаб чиқилган;

инвестиция фондларининг назарий асосларини тадқиқ қилишда таснифлаш мезонлари таркибига қўшимча «операциялар туркумларига ихтисослашганлик ва ташкилий моделларига кўра фарқланиш» мезонини киритиш таклифи ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

 Ўзбекистонда инвестиция фондларини ривожлантириш истиқболлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

инвестиция фондларида активларини бошқарганлик учун ишончли бошқарувчига ажратиладиган қатъий белгиланган мукофот пулини соф активлар қиймати ошишини рағбатлантириш мақсадида табақалаштирилган ҳолда белгилаш тартиби «Daromad Рlus» IF AJда жорий этилган (Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2018 йил 28 майдаги  02-02/05-14-170-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг «Daromad Рlus» IF AJга жорий этилиши натижасида 2010 йилда соф активлар қиймати 1372,8 млн. сўм ва 2011 йилда 1531,3 млн. сўмни ташкил этган; соф активлар қийматининг 5 фоизгача миқдорида белгилаш мумкин бўлган мукофот пулини 2010­­-2011 йилларда 4,63 фоиз ва 4,64 фоизгача пасайтириш тартиби қўлланилиб, мос равишда 5,08 ва 5,45 млн. сўм иқтисодий самарага эришилган;

инвестиция фондлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида дебитор қарздорлигини сезиларли даражада қисқартиришга хизмат қилувчи, яъни акциядорлик жамиятларининг дивиденд бермаётган акцияларини имтиёзли акцияларга айлантиришнинг янги тартибини қўллаш бўйича берилган таклиф Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази фаолиятига жорий этилган (Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2018 йил 28 майдаги 02-02/05-14-170-сон ва 02-02/05-14-171-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2014 йилгача тўпланиб қолган 425,8 млн. сўмлик дебитор қарзлари, 2015 йил давомида 344,9 млн. сўмгача камайтирилиб, ундирилган маблағлар  инвестиция фондлари соф активлар қийматини оширишга йўналтирилган;

фаолият юритиш муддати ўтиб кетган хусусийлаштириш инвестиция фондлари ва лицензия талабларига мос келмайдиган инвестиция фондларини тижорат банкларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси профессионал фаолият турини жорий қилиш орқали, пай фондларини тузиш таклифи Марказ томонидан «Молия бозорини узоқ ва ўрта муддатга ривожлантириш концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланиш мақсадида қабул қилинган (Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2018 йил 28 майдаги 02-02/05-14-170-сон ва 02-02/05-14-171-сон маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши инвестиция ва пай фондларига оид қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, аҳоли қўлида тўпланган маблағларини инвестиция фондлари ўртасида рақобатни кучайтириши орқали инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, шунингдек, банкларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси сифатида пай фондларини тузиши орқали омманинг бўш ишламай ётган маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб этишга эришилган;

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказини Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси таркибидан чиқариш ва бевосита Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига бўйсуниши ва инвестиция фондлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жаҳон андозаларига мослаштириш орқали қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифларидан Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази амалиётида фойдаланилган (Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2018 йил 28 майдаги 02-02/05-14-170-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат органларининг бир-бирини такрорловчи, ортиқча назорат функциялари бекор қилиниб, янги давлат органи – Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish