Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Акбар Абдухамидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни бошқариш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt155.

Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.

Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмўминов Шухрат Шойзоқович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни шакллантириш ва бошқариш механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида жалб этилган маблағлар ҳисобидан иш ҳақи фондининг 50 фоизигача бўлган миқдорида бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, ўқув ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни махсус рағбатлантириш фондини шакллантириш таклифи асосланган;

тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар томонидан йиллик белгиланган сумманинг олдиндан ва тўлиқ тўлови амалга оширилганда мамлакатда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорининг энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ ўзгариши натижасида юзага келадиган қўшимча тўловлардан озод этиш тартиби такомиллаштирилган;

олий таълим муассасаларининг IV гуруҳ смета харажатларидан коммунал хизматлар, сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш, моддий айланма воситалар захираларига харажатлар ҳамда товар-хизматларини сотиб олиш учун бошқа харажатлар таркибидаги моддаларни бир моддада акс эттириш, шунингдек, мазкур моддалар кесимида маблағларни бир- биридан ўтказиш ваколатини олий таълим муассасаси раҳбарига бериш таклифи асосланган;

олий таълим муассасаси фаолиятига “краудфандинг” технологиясини татбиқ этиш орқали молиявий ресурсларни диверсификациялаш механизми такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида жалб этилган маблағлар ҳисобидан иш ҳақи фондининг 50 фоизигача бўлган миқдорида бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, ўқув ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни махсус рағбатлантириш фондини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 октябрдаги 87-04-1585-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни олий таълим муассасалари фаолиятига татбиқ этиш келгусида олий таълим муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантиришга ҳамда ходимлар қўнимсизлиги даражасини камайтиришга хизмат қилган;

тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар томонидан йиллик белгиланган суммани янги ўқув йилининг 1 октябригача 100 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилганда Ўзбекистон Республикасида иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори (энг кам иш ҳақи миқдори бараварига) ўзгариши натижасида қўшимча тўланадиган тўловлардан озод этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 октябрдаги 87-04-1585-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг олий таълим муассасалари амалий фаолиятига жорий этилиши тўлов-контрактлар суммасининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда қўшимча тўловларнинг вужудга келиши, кредит шартномасига тегишли ўзгартиришларнинг киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг ўзгариши билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг юзага келишининг олдини олган;

олий таълим муассасаларининг IV гуруҳ смета харажатларидан коммунал хизматлар, сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш, моддий айланма воситалар захираларига харажатлар ҳамда товар-хизматларини сотиб олиш учун бошқа харажатлар таркибидаги моддаларни бир моддада акс эттириш, шунингдек, мазкур моддалар кесимида маблағларни бир- биридан ўтказиш ваколатини ОТМ раҳбарига бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 октябрдаги 87-04-1585-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг ОТМлар фаолиятига татбиқ этилиши келгусида олий таълим муассасаларининг ички молиявий имкониятларини янада кенгайтириб, ОТМ раҳбарлари ваколатлари ва мажбуриятларини оширган;

олий таълим муассасалари фаолиятига “краудфандинг” технологиясини татбиқ этиш орқали молиявий ресурсларни диверсификациялаш механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 октябрдаги 87-04-1585-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни ОТМ амалий фаолиятига жорий этиш молиявий ресурсларни шакллантириш манбаларини диверсификациялаш билан бир қаторда, ОТМ фаолиятининг кенг жамоатчилик олдидаги шаффофлигини таъминлаш, олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларининг аҳамиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқадорликни таъминлаш, мазкур тизимни кенг жамоатчиликнинг молиявий иштироки орқали такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish