Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Бахтиёржон Гулмухаммадовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шолининг шўрланишга чидамли навларини танлаш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx45.

Илмий раҳбар: Телляев Рихсивой Шамахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Шоличилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятининг турли даражада шўрланган тупроқлари шароитида мақбул ўсиб, ривожланиб, юқори ҳосил бера оладиган, турли даражадаги шўрланишга чидамли шоли навларини танлаш, уларни оқилона жойлаштириш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Фарғона вилоятининг турли даражада шўрланган тупроқ шароитларига мос 25 та шоли навларидан 9 та юқори ва сифатли ҳосил олиш мумкин бўлган районлаштирилган шоли навлари танлаб олинган;

шоли навлари уруғларини униб чиқиши, ўсиб-ривожланиш давомийлиги, кўчат қалинлиги ва ўримгача сақланиш даражаси, биометрик, ҳосилдорлик ва дон сифат кўрсаткичларига турли даражадаги шўрланиш таъсири аниқланган;

шўрланган ерларда шоли етиштириш агротехнологиясига асосланиб, шўрланмаган ва кучсиз даражада шўрланган тупроқларда шолининг ўртапишар “Авангард”, “Искандар”, “Илғор” навлари ва кечпишар “Мустақиллик”, “Лазурный”, “УзРОС-7-13” навларини етиштириш имкониятлари аниқланган;

ўртача ҳамда кучли даражада шўрланган тупроқларда эса эртапишар навлар гуруҳидан “Нукус-2”, “Навбаҳор”, “Санам” навлари, ўртапишар гуруҳидан “Искандар” ва кечпишар гуруҳидан “Лазурный” навларини, жуда кучли даражада шўрланган тупроқларда фақат эртапишар “Навбаҳор” навини экиб етиштириш мумкинлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шоли навларининг турли даражада шўрланган оч тусли бўз тупроқлар шароитида шўрланишга чидамлилиги ва чидамли навларни танлаш, оқилона жойлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида;

шоличиликка ихтисослашган фермер ва томорқа хўжаликлари учун “Ўзбекистоннинг турли минтақаларида шоли етиштириш”, “Шоличиликда сувдан тежаб фойдаланиш”, “Хоразм вилоятида сув тақчиллиги шароитида шоли етиштириш” бўйича тавсияномалар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 02/21-164-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар шоличиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тупроқларнинг шўрланиш ҳолатига қараб, шоли навларини табақалаштириб жойлаштирилиши учун хизмат қилган;

Фарғона вилояти Бувайда туманининг ўртача ҳамда кучли даражада шўрланган тупроқларида шолининг эртапишар навлар гуруҳига мансуб “Нукус-2”, “Навбаҳор”, “Санам” навлари, ўртапишардан “Искандар” ва кечпишардан “Лазурный” навлари 307,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 02/21-164-сон маълумотномаси). Натижада шолининг “Нукус-2” ва “Искандар” навларидан гектаридан 35,6 центнер шоли ҳосили олишга эришилган;

Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг жуда кучли шўрланган майдонларида шолининг “Навбаҳор” навини етиштириш агротехнологияси жами 211,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 июндаги 02/21-164-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир гектар майдондан 37,8 центнер шоли дон ҳосили олинган, соф фойда 848781 сўмни ташкил этган ва сарфланган ҳар бир сўм эвазига 31,7–44 фоиз қўшимча фойда олиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish