Sayt test rejimida ishlamoqda

Атабаева Маъмурахон Садирдин қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда ресурстежамкор технологияларни такомиллаштириш», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx327.

Илмий раҳбар: Хасанова Феруза Маруфовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Саломов Шавкат Турапович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Тўхтақўзиев Абдусалом, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроққа янги комбинацион агрегат ёрдамида ишлов бериб, бир йўла ҳосил қилинган пушта остига ўғит қўллаш технологиясининг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ғўзанинг Андижон-36 навини турли усулларда экиб, ундан юқори ва эртаги ҳосил етиштиришнинг ресурстежамкор агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида тупроққа асосий ишлов беришда ресурстежамкор комбинацион агрегат билан ишлов бериш агротехнологияси ишлаб чиқилган;

комбинацион агрегат ёрдамида ишлов бериб, бир йўла ҳосил қилинган пушта остига азотни суюқ аммиак шаклида қўллашнинг тупроқ агрофизик ва агрокимёвий хоссалари ўзгаришига таъсири аниқланган;

комбинацион агрегат ёрдамида ишлов берилгандан сўнг чигитни якка қатор ва қўшқатор усулида пуштага экиш ҳамда азотни суюқ аммиак шаклида қўллаш меъёрлари ишлаб чиқилган;

ресурстежамкор комбинацион агрегат ёрдамида ишлов бериб, пуштага турли экиш усуллари ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларига боғлиқ ҳолда ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўзадан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда тупроққа ишлов беришнинг ресурстежамкор агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фермер хўжаликлари учун “Ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда ресурстежамкор технологиянинг самарадорлиги” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 02/020-1506-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Андижон вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;

тупроққа ишлов беришнинг ресурстежамкор агротехнологияси Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 148,9 гектар ва Пахтаобод туманида 173,9 гектар пахта майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 02/020-1506-сон маълумотномаси). Натижада комбинацион агрегат ёрдамида ишлов бериб, бир йўла кузда пушта олиниб, пушта остига азотли ўғитни йиллик меъёрини (200 кг/га) 50 фоизини суюқ аммиак шаклида қўллаб, азотни қолган 50 фоиз миқдорини ғўзанинг Андижон-36 навини ўсув даврида фосфор ва калий билан табақалаштирилган ҳолда озиқлантирилганда гектаридан 4,3–4,5 центнер қўшимча пахта ҳосил олишга эришилган;

комбинацион агрегат ёрдамида ишлов бериб, бир йўла пушта олиб, ғўза парваришлашнинг ресурстежамкор агротехнологияси Андижон вилояти Асака туманида 6,0 гектар пахта майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 02/020-1506-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжаликларида мўл пахта ҳосили етиштирилиб, рентабеллик даражаси 17,3 фоиздан 21,5 фоизга ошганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish