Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшчанова Наргиза Рузимбаевнанинг

Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув шароитида миллий маънавиятга таҳдидлар ва уларни бартараф этиш омиллари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fаl42.

Илмий раҳбар: Отамуротов Саъдулла Отамуротович, фалсафа фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Норқулов Дўстмурот Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердиқулов Сирожжон Насипкулович, фалсафа фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат пидиатерия институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида миллий маънавиятга нисбатан юзага келган таҳдидлар, уларнинг намоён бўлиш хусусиятларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш имкониятларини ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

глобаллашув шароитида “оммавий маданият” ва таҳдидларнинг синергетик алоқадорлиги (чизиқсиз ривожланиш, аниқ шаклга эга эмаслиги, олдиндан башорат қилиш имкониятининг чекланганлиги) очиб берилган;

миллий маънавиятнинг таҳдидлар объектига айланиши миллат вакилларининг онги ва қалбини эгаллаш, интеллектуал ривожига имкон қолдирмаслик ва шу омиллар орқали мавжуд ресурсларни қўлга киритиш кабилар  аниқланган;

миллий маънавиятга нисбатан юзага келган таҳдидларнинг (бевосита ва билвосита турлари ажратилиб) намоён бўлиш жараёни сўровнома натижаси асосида таклифлар ишлаб чиқилган;

миллий маънавиятга нисбатан юзага келган таҳдидлар глобал характерда эканлигини ҳисобга олиб, уларни бартараф этиш омиллари (миллий ўзликни ривожлантириш, миллий ғояни миллат вакиллари онгига сингдириш ва миллий тарбияни таҳдидлар)ни кучайишига қарши турадиган амалий фаолияти илмий асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Глобаллашув шароитида миллий маънавиятга қарши кучаяётган таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:

глобаллашув, “оммавий маданият” ва таҳдидларнинг синергетик алоқадорлигига доир хулосалардан Республика маънавият ва маърифат кенгашининг Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигни ошириш ва соҳани ривожлантиришни ва янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 40–42-бандларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 1 мартдаги 02/010-242-19-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар миллатимиз ва халқимизнинг ўзлигини асраб қолишда фаоллик кўрсатиш туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;

миллий маънавиятнинг таҳдидлар объектига айланиши хавфи ва сабаблари, миллий тилнинг заифлашуви, миллий интеллектуалнинг тараққиёт эҳтиёжларидан орқада қолиши, коррупция ва жиноятчилик хуружи, миллий нигилизмнинг юзага келиши, миллий маънавиятга нисбатан юзага келган таҳдидлар глобал характерда эканлиги, уларни айрим олинган битта миллат маънавиятига эмас, балки барча миллий маънавиятлар учун хатарли эканлигига оид хулосалардан 2015–2017 йилларда бажарилган А-1-163 рақамли Демократик ислоҳотларда “ўзбек модели”нинг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишининг назарий-методологик асослари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-281-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилган;

миллий маънавиятга нисбатан юзага келган таҳдидлар глобал характерда эканлигини ҳисобга олиб, уларни бартараф этиш омиллари тизимлаштирилган ва шаклларга ажратилганига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган илмий-назарий анжуманлар, ҳарбий хизматчилар учун ахборот саотлари ҳамда  А-087+(А1-124)-сонли шартнома асосидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларда мудофаавий онгни шакллантиришнинг илмий-услубий асослари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат Марказининг 2019 йил 14 майдаги  14/3/420-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ҳарбий хизматчиларда Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини, юксак ахлоқий фазилатларни ҳамда ҳарбий ватанпарварликни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish