Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаров  Бердияр Балтабаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий ғоя тизимида миллий ўзликни англашнинг тузилмавий-функционал таҳлили», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fаl147.

Илмий раҳбар: Хўжамуродов Иброҳим Рўзиевич, фалсафа фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Насриддин Атақулович, сиёсий фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий ғоя тизимида миллий ўзликни англашни тизимли-функционал таҳлили моҳиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«миллий ғоя», «миллий ўзликни англаш», «таркибий-функционал таҳлил» тушунчалари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тавсифланиб, уларга янги таърифлар берилган;

«миллий ғоя» тизимида ўзликни англаш тузилмалари миллий онг ва тафаккур, она тили ва миллий ғоянинг таркибий боғлиқлиги асосланган;

миллий мерос ва қадриятлар, умуминсоний демократик принциплар миллий ўзликни англашнинг намоён этувчи муҳим тузилмаси эканлиги очиб берилган;

миллий ғоя тизимида инсон – миллий ўзликни англашнинг муҳим тузилмаси сифатида фуқаролик даражасида ўзлигини англаши миллатлараро тотувликни, ҳамжиҳатликни ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг муҳим шарти эканлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миллий ғоя тизимида миллий ўзликни англашнинг тизимли-функционал таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

«миллий ғоя», «миллий ўзликни англаш», «таркибий – функционал таҳлил» тушунчалари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тавсифланиб, уларга берилган таърифлар таҳлилига оид таклифлардан «Миллий ғоя тарғиботи технологиялари» номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 мартдаги 89-03-1125-сон маълумотномаси). Бу миллий ғоя тарғиботида замонавий технологиялардан фойдаланишни такомиллаштиришга, таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишларнинг натижадорлигига эришишда ижобий таъсир кўрсатган;

«миллий ғоя» тизимида ўзликни англаш тузилмалари (миллий онг ва тафаккур) она тили ва миллий ғоянинг таркибий боғлиқлигига оид илмий хулосалардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида жамият ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлашда миллий ўзликни англашнинг тузилмавий жиҳатларини муҳим омил сифатида ўрганишда, тизимли таҳлил қилишда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 25 мартдаги 02/599-сон маълумотномаси). Натижада ёшларга оид давлат сиёсатини татбиқ қилиш, миллий ғоя ва ўзликни англаш муносабатларини таҳлил қилишда самарадорликка эришиш имконини берган;

миллий мерос ва қадриятлар, умуминсоний демократик принциплар миллий ўзликни англашнинг муҳим тузилмаси таҳлилига оид хулосалар ва таклиф-тавсиялардан «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида миллий ғоя тизимида миллий ўзликни англашнинг тузилмавий-функционал таҳлилига доир жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилишда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2019 йил 28 мартдаги 01-16/119-сон маълумотномаси). Бунда замонавий ёшлар янгича фикрлашининг янги ғоялар, янги қадриятлар билан ижтимоийлашув жараёнини мониторинг қилишда ҳамда сифатий социологик тадқиқотларни назарий-методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;

миллий ғоя тизимида инсон – фуқаролик даражасида ўзлигини англаши миллатлараро тотувликни, ҳамжиҳатликни ва ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг муҳим шарти эканлигига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг «VII. Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот ишлари» йўналишининг 47-банди «Миллий ғояни мамлакатимиздаги фуқаролик, ижтимоий ва демократик институтлар ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот материаллари комплексини тайёрлаш» мавзусида илмий тадқиқот олиб бориш» ҳамда 49-««Маънавий тарбия» номли болалар ва ўсмирларда маънавий тарбияни ташкил қилиш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқиш» бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда, шунингдек, ПЗ-20170930369 рақамли «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 27 мартдаги 01/010-316-19-сон маълумотномаси). Берилган илмий хулосалар, амалий таклифлар мамлакатимиз ёшлари маънавиятини янада юксалишига, миллий ўзлигини англашига, умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish