Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаюсупов Умид Қурбоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Башоратнинг назарий-методологик асослари ва унинг илмий билишдаги ўрни», 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fa113.

Илмий раҳбар:  Туленова Карима Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Давронов Зиёдулла, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: илмий билиш ривожида башоратнинг фалсафий-методологик ўрни ва имкониятларини замонавий концептуал қарашлар асосида очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«башорат» тушунчасининг фалсафий мазмуни ва намоён бўлиш шакллари тадқиқ этилиб, унинг ҳозирги замондаги (экстраполяция, тарихий аналогия, моделлаштириш, экспертиза усулида баҳолаш, келажак сценарийлари ижтимоий ҳодисаларни компьютер орқали наъмуналаштириш, эксперт баҳолаш) ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;

«илмий башорат» ҳақидаги қарашлар генезисининг назарий-методологик асослари  ўрганилиб, рационал (илмий, эмпирик ва инновацион технологиялар имкониятига асосланиш) ва норационал (ҳаётий тажрибага асосланган башоратлар, интуиция, телепатия, фолбинлик, диний мистик) башоратларнинг келажакни билишдаги имкониятлари асосланган;

ночизиқли ижтимоий тараққиётни илмий башорат қилишда синергетик ёндашувнинг ўз-ўзини ташкил этиш хусусиятлари очиб берилган;

илмий башорат – Ўзбекистон истиқболини (барча соҳалар жорий йиллик халқаро рейтинг ва индекслар натижаларини мунтазам таҳлил қилиш асосида) белгилаш ва халқимизнинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг муҳим концептуал омили эканлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Башоратнинг назарий методологик асослари ва унинг илмий билишдаги ўрни юзасидан ишлаб чиқилган илмий-фалсафий таклифлар асосида:

«илмий башорат» тушунчасининг фалсафий мазмуни ва намоён бўлиш шакллари, унинг ҳозирги замондаги ўзига хос хусусиятлари таҳлилига оид хулосаларидан 2016 йилда чоп этилган «Ижтимоий фалсафа» номли ўқув қўлланмасининг «Жамият яхлит сифатида», «Жамиятнинг маънавий ҳаёти», «Фуқаролик жамияти», «Ижтимоий билиш, жамиятни илмий билиш ва бошқариш» деб номланган мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 майдаги 89-03-2057-сон маълумотномаси). Илгари сурилган илмий хулосалар ўқув қўлланмани назарий-методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;

«илмий башорат» ҳақидаги қарашлар генезисининг замонавий фан нуқтаи назаридан ютуқ ва камчиликлари, назарий-методологик асосларига оид хулосалардан «Экологик ҳаракат»нинг 2017 йилга мўлжалланган ҳаракат дастури IV «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш» бобининг 81, 85, 88-бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган, шунингдек рационал ва иррационал башорат шакллари қиёсий ўрганилиши ҳамда ночизиқли ижтимоий жараёнларни илмий башорат қилишда синергетик ёндашувнинг ўзига хос хусусиятларига оид хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг илмий-амалий тадбирларини ташкил этишда жорий этилган («Экологик харакат»нинг 2017 йил 21 декабрдаги 12/509 сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларнинг амалиётда қўлланилиши ёшларда экологик онгини янада ривожлантиришга оид ишлар самарадорлигига эришиш имконини берган;

илмий башорат – Ўзбекистон истиқболини белгилаш ва халқимизнинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг муҳим концептуал омили эканлигига оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017–2018 йиллардаги чора-тадбирлар дастурининг «Илмий-назарий, методик ёрдам кўрсатиш ва илмий тадқиқотлар» номли 1-бобнинг 16-банди ҳамда «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашда давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва жамият қурилиш ҳамда жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга доир илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш, услубий тавсиялар, дастурлар ҳамда қўлланмалар яратиш» банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил 20 октябрдаги 02/03-958-сон маълумотномаси). Илмий таклифларнинг амалиётда жорий этилиши халқимиз, айниқса, ёш авлод «Оммавий маданият»нинг салбий оқибатлари жамият келажагига қанчалар салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини теранроқ англашига, уларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари фаоллашувига, дахлдорлик туйғуларининг мустаҳкамланишига ижобий таъсир кўрсатган;

илмий башорат ҳақидаги синергетик ёндашувнинг ўз-ўзини ташкил этиш хусусияти ва назарий-методологик асосларига оид хулосалардан “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 мартдаги 89-03-1085-сон маълумотномаси). Илгари сурилган илмий хулосалар узлуксиз таълим тизимида педагогик фаолият истиқболини кенг таҳлил қилишга ҳамда монографияни назарий-методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish