Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Найира Анваровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экологик хавфсизликни таъминлаш тизимининг институционал ва функционал интеграцияси», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fal113.

Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Мамашокиров Саид, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:Тошкент давлат иқтисодиётинститути.

Диссертация йўналиши:назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  барқарор экологик хавфсизликка таҳдид масалаларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан назарий асослаб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экологик хавфсизликни таъминлашнинг муросага асослаган “миллий модели” ва унинг тавсифлари (толерантлик, консенсус, ўзаро ёрдам) асосида шакллантирилган ижтимоий-фалсафий қонуниятлари асослаб берилган;

табиат ва жамият ўзаро муносабатларини оптималлаштиришнинг асоси бўлган барқарор экологик ривожланишнинг (структуравий-функционал,  интеграциявий, универсал ҳамда интенсив) механизимлари такомиллаштирилган;

фуқароларда экологик тафаккурни ривожлантириш ҳамда экологик жиноятчиликка қарши курашишда “маҳалла-туман-вилоят-республика” принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитаси ишлаб чиқилган;

экологик хавфсизликни таъминлашда халқаро экологик сиёсий муносабатларда “халқ дипломатиясига” асосланган ҳамкорлигига оид таклифлари асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Экологик хавфсизликни таъминлаш тизимининг институционал ва функционал интеграцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

экологик хавфсизликни таъминлашнинг муросага асослаган “миллий модели” ва унинг тавсифлари асосида шакллантирилган ижтимоий-фалсафий қонуниятларига оид таклиф-тавсиялардан «EKOSAN» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган («EKOSAN» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг 2018 йил 9 февралдаги 10-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши экологик таҳдидларнинг инсон турмуш тарзига, табиий атроф-муҳитга келтирадиган зарарлари олдини олишда экологик хавфсизлик феноменининг ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳиятини тадқиқ этишга хизмат қилган;

табиат ва жамият ўзаро муносабатларини оптималлаштиришнинг асоси бўлган барқарор экологик ривожланишнинг механизимларига  оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида давлат дастурлари, концепциялар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2018 йил 21 апрелдаги 03-03/2-2467-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши экологик хавфсизликка таҳдидлар структурасида объектив асослар ва субъектив омилларнинг нисбатан мустақил ривожланиш қонунларини, ҳаракатлантирувчи механизмларини, потенциал таъсир имкониятларини ўрганиш, уларнинг оқибатларини илмий прогнозлаштиришга хизмат қилган;

фуқароларда экологик тафаккурни ривожлантириш ҳамда экологик жиноятчиликка қарши курашишда “маҳалла-туман-вилоят-республика” принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитасини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан  Тошкент ахборот технологиялари университетида амалга оширилган Erasmus+ халқаро гранти доирасидаги   GREB Modernization of the Curricula in sphere of smart building engineering green building (№ СBHE Project N. 574049-EPP-1-2016-1- IT-RPPKA2-CBHE-JP) номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим махсус вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 89-03-3595-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши экологик хавфсизликни таъминлашда халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, инсонлар ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва маиший турмушида илмий-техника воситалардан фойдаланишнинг экологик технология маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;

экологик хавфсизликни таъминлашда, халқаро экологик сиёсий муносабатларда “халқ дипломатиясига” асосланган ҳамкорлигига оид назарий хулосалар, методологик тавсиялар, амалий таклифлар Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг  2018 йил 5 февралдаги 02/52-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикасида миллий хавфсизлик концепциясини амалга оширишда экологик хавфсизликка таҳдидлар профилактикасига мутасадди давлат ташкилотлари, оммавий фуқаролик институтлари фаолиятини интеграциялаштириш, ишлаб чиқариш амалиётини экологиялаштиришга боғлиқ вазифаларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish