Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Шоҳрузбек Равшан ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда тарихий-маданий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt280.

Илмий раҳбар: Амонбоев Маҳаммадсидик, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Турсунхаджаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эштаев Алишер Абдуганиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда тарихий-маданий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«тарихий обидалар туризми» ва «маданий-танишув туризми» тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти туристлар маданий-маърифий дунёқарашини кенгайтиришга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда очиб берилган;

тарихий-маданий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми туристик таассуротларни шакллантириш ва тарқатиш, натижаларни баҳолаш ва мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;

тарихий-маданий туризм субъектларини индикатив бошқариш механизми тарихий-маданий меросни қайта тиклаш, туристик ҳикояларни шакллантириш ва тарқатиш, туристик бизнес корхоналари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш жараёнларининг индикаторлари асосида такомиллаштирилган;

Ўзбекистонда туристик хизматлар экспортининг 2019–2022 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда тарихий-маданий туризмни ривожантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий хулосалар асосида:

тарихий-маданий туризм талаби асосида таассуротларни шакллантиришга асосланган тарихий-маданий туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02-22/205-1-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида тарихий-маданий туризм фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар ўртасида туристик фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда туристик таассуротларни шакллантирган ҳолда ҳудудлар туристик ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятини яратган;

тарихий-маданий туризм субъектларини индикатив бошқариш механизми Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02-22/205-1-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши тарихий-маданий ресурслари ҳолатини, туристларнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда стратегик режаларни тузиш ва ҳисоблаб чиқиш учун ахборотнинг ишончлилик даражасининг  ошишига хизмат қилган;

Ўзбекистонда 2019-2022 йилларга мўлжалланган туристик хизматлар экспортининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02-22/205-1-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичлардан туризмни истиқбол режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish