Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусажанова Раъно Анварбековнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали пастки нафас йўллари касалликлари (учраш даражаси, ташхиси, даволашни такомиллаштириш)», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib65.

Илмий маслаҳатчи: Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: НАЖ Остона тиббиёт университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда сурункали пастки нафас йўллари касалликларининг учраш даражаси, уларнинг клиник-биокимёвий, иммунологик ва психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда касалликнинг ривожланишини олдини олишга қаратилган комплекс даволаш чораларини ишлаб чиқишдан иборатдир. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

болаларда сурункали бронхит ва бронхоэктатик касалликнинг шаклланиши ва ривожланишидаги муҳим прогностик хавф омиллари, перинатал ҳолатлар, пассив чекиш, оғирлашган преморбид фон, ҳамроҳ ва ўтказилган касалликлар ўрни исботланган;

сурункали пастки нафас йўллари касалликлари бўлган беморларнинг прооксидант-антиоксидант тизими ҳолатининг патогенетик аҳамияти, МДА, ДК кўрсаткичларининг ошиши, СОД ва каталаза даражасининг камайиши бронхоэктазли болаларда кўпроқ намоён бўлиб, улар яллиғланиш жараёни ривожланишида қўшимча ташхислаш мезони сифатида фойдаланилиши исботланган; 

сурункали пастки нафас йўллари касалликларида болаларнинг вегетатив реактивлигига боғлиқ ҳолда яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цитокинлар ИЛ-1β, ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-8 миқдорини 1,2 баробар ошиши билан аниқланувчи информатив диагностик маркерлари, шунингдек прооксидант, антиоксидант тизими ва иммунологик кўрсаткичлари ўртасидаги ишончли ижобий корреляцион алоқа аниқланган;

сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган  беморларда касаллик кечишини оғирлаштирувчи дастлабки гиперсимпатикотоник вегетатив тонусли гиперсимпатикотоник ва асимпатикотоник вегетатив реактивлигини устунлик қилиши билан тавсифланувчи вегетатив реактивликнинг ўрни аниқланган;

илк бор сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган болаларнинг вегетатив реактивлигини ҳисобга олган ҳолда патогенетик асосланган дифференциаллашган даволаш усуллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда сурункали пастки нафас йўллари касалликларини ташҳислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Болаларда сурункали бронх-ўпка патологияси муаммосини ҳал этишга замонавий ёндашувлар» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 25 мартдаги 8м/39-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияноманинг татбиқ этилиши касалликнинг қайталаниш даражасини камайиши билан узоқ муддатли ремиссияга эришиш имконини берувчи касалликнинг клиник кечиши, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларнинг яхшиланишига хизмат қилган;

«Болаларда сурункали пастки нафас йўлларининг касалликларини ташхислаш ва даволашнинг комплекc усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 8н-р/210-сон маълумотномаси). Сурункали бронхит билан касалланган беморларда дифференциаллашган даволаш усулини татбиқ этиш натижасида болаларнинг шифохонада бўлиш муддатини 2 кунга қисқартириш имконини берган;

«Болаларда бронхоэктатик касалликни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 8н-р/211-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхоэктатик касаллик билан хасталанган беморларда таклиф этилган даволаш схемасининг татбиқ этилиши натижасида анъанавий даволанган болалар гуруҳига нисбатан узоқ муддатли ремиссияни деярли 2 ойга кўпроқ чўзилиш имконини берган;

сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллиги билан касалланган болаларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубларнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг пулмонология бўлимига; Тошкент шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонасига, Жиззах, Самарқанд, Тошкент, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётларига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 8н-з/55-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши анъанавий даволаш усулларига нисбатан касалликни қайталаниш даражасини 2 марта қисқартириш, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish