Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Феруза Икромовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сунъий ювиш ва тозалаш воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва пародонт тўқимаси касалликларининг кечиш хусусиятлари ва даволаш чора-тадбирлари», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib87.

Илмий раҳбар: Гаффоров Сунатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Жолудев Сергей Егорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия, Екатеренбург); Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий СЮВ ва СТВ ишлаб чиқаришдаги ишчилар ОБШҚ ва пародонт тўқималари касалликларининг клиник кечиши асослаш ҳамда тегишли даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

СЮВ ва СТВ ишлаб чиқариш ишчиларида ОБШҚ ва пародонт тўқималаридаги яллиғланишлар меҳнат шароитларидаги гипохлорит натрий ва хлор бирикмаларининг хавфли омилларидан келиб чиқиши исботланган;

СЮВ ва СТВ таркибидаги кимёвий бирикмалар: жумладан гипохлорит натрий, хлор, аммик, ацетон, метилакрилат каби бирикмалар салбий таъсири оқибатида ишчиларининг ОБШҚ ва пародонт тўқималарида касалликлар кенг тарқалиши, оғир клиник кечишининг ўзига хослиги аниқланган;

СЮВ ва СТВ меҳнат шароитида мавжуд кимёвий бирикмаларнинг маҳаллий ва умум токсик таъсирида пародонт тўқимаси қон томирида ўтказувчанлик бузилиши, шиллиқ қават сезгирлиги пасайиши ва иммунитет тизими IgA фаоллигини салбий силжиш натижасида аллергик ўзгаришлар аниқланган ва патология клиникаси салбий омиллар таъсири даврига боғлиқлиги асосланган;

СЮВ ва СТВ ишлаб чиқаришида қўлланиладиган моддалар жониворлар оғиз бўшлиғи аллергик реакция, жигар оксил, холестерин, глюкоза, сийдикдаги ҳамда қондаги АЛТ, АСТ, ишқорий фосфатазадаги, амилаза салбий таъсири тажрибада этиопатогенетик жиҳатидан асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

СЮВ ва СТВ ишлаб  чиқариш ишчиларида ОБШҚ ва пародонт тўқималари касалликлари кечиши ва даволанишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ювувчи ва тозаловчи воситалар ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг оғиз бўшлиғи касалликларини ташхислаш хусусиятлари» мавзусида услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 12 декабрдаги 8н-д/76-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма СЮВ ва СТВ ишлаб чиқариш шароитида ишчиларда ташхислаш услуби самародорлигини ошириш имконини берган;

“Сунъий ювиш ва тозалаш воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва пародонт тўқималари касалликларини даволаш ва профилактика қилиш тамойиллари” мавзусида услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 декабрдаги 8н-р/381-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма СЮВ ва СТВ ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида даволашнинг самарадорлигини ошириш имконини беради;

олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан “Навоийазот” акционерлик жамияти тиббий санитар қисми, “Навоийазот” акционерлик жамияти поликлиника-профилакторийси, Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ диспансер бўлимида амалий фаолятга, Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги Стоматология марказида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 январдаги 8н-д/14-сон маълумотномаси). Татбиқ қилинган натижалар СЮВ ва СТВ ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларида ОБШҚ ва пародонт тўқималари касалликларини тўғри ташхислаш, самарали даволаш ва профилактика қилишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish