Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдимуратова Нилуфар Парахатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақидаэълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг ижтимоий-маданий компетентлилигини ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped7.

Илмий раҳбар: Аннамуратова Светлана Каримовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи:  Республика Маънавият ва маърифат маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.

Расмий оппонентлар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор; Халилов Пахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йуналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маданиятларо коммуникатив компетенциянинг таркибий асоси сифатида ижтимоий-маданий компетентликнинг мазмунли, когнитив, фаолиятга доир, стратегик ва аффектив компонентлари ижтимоий-маданий билимлар (қадриятлар, анъаналар ва менталитет), тил кўникмалари (нутқда тил бирликларини тўғри қўллай олиш) билан интегратив тарзда намоён бўлиши асосланган;

бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетенцияларининг С1 (идиома ва слингларни тушуниш, нутқий фаолият турларини фарқлаш, тил воситаларидан фойдаланиш) ва С2 (социомаданий ҳодисаларни ажрата олиш, реалия ва концептлар билан ишлаш) даражалари дискриптор (ижтимоий-маданий кўникмалар) кўринишига эгалиги лингвомаданий материаллар асосида исботланган;

аудиториядан ташқари машғулотларнинг бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш имкониятлари “Инглиз тили ўқитувчисининг ижтимоий-маданий компетентлилиги” махсус курс дастурини ишлаб чиқиш ва модулли таълимга асосланган ўқув амалиётини интенсив жорий этиш орқали аниқлаштирилган;

бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти аутентик (оммабоп) матнлар ва паралингвистик (расм, фото, иллюстрация) материаллар асосида талабалар учун интерактив дастурий воситаларни (Силлабус, ишчи дафтар, рефлексив кундалик) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг ижтимоий-маданий компетентлилигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

маданиятларо коммуникатив компетенциянинг таркибий асоси сифатида ижтимоий-маданий компетентлиликнинг мазмунли, когнитив, фаолиятга доир, стратегик ва аффектив компонентларини аниқлаштириш ҳамда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетенцияларининг С1 (идиома ва слингларни тушуниш, нутқий фаолият турларини фарқлаш, тил воситаларидан фойдаланиш) ва С2 (социомаданий ҳодисаларни ажрата олиш, реалия ва концептлар билан ишлаш) даражалари дискриптор (ижтимоий-маданий кўникмалар) кўринишига эга эканлигини асослашга доир таклиф ва тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил  25 августдаги 744-сон буйруғи билан тасдиқланган “Педагогика” таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари давлат таълим стандарти ҳамда малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 арелдаги 89-03-1529-сон маълумотномаси). Натижада “Амалий чет тили”, “Мамлакатшунослик”, “Хорижий тилни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш” фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

аудиториядан ташқари машғулотларнинг бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш имкониятларини аниқлаштириш ҳамда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан ФА-Ф1-ГОО1 рақамли “Қорақалпоғистон жаҳон маданияти контекстида. Амударёнинг қуйи томонидаги шаҳар ва шаҳар маданиятининг тарихий истиқболлари (2012–2016 йй.)” мавзусидаги лойиҳа доирасида бўлажак мутахассисларнинг жаҳон маданиятини ўрганишга қизиқишларини ошириш ва миллий маданиятни тарғиб этишга тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 арелдаги 89-03-1529-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон ва жаҳон маданияти интеграцияси воситасида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish