Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердибаев Маман Султанмуратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак математика ўқитувчиларининг методик компетентлигини ривожлантириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped381.

Илмий раҳбар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.

Расмий оппонентлар: Қудайбергенов Каримбай Қадирбергенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Рахмонов Истам Яриқулович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак математика ўқитувчиларининг методик компетентлилигини ривожлантиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак математика ўқитувчиларининг методик компетентлилиги (математик ва фундаментал билимлар асосида мактаб математика курсини қуриш, уни коммуникациялар асосида ташкил қилиш, ундан масалаларни ҳал қилишда фойдаланиш; педагогик фаолиятни моделлаштириш ва лойиҳалаштириш) интегратив ёндашув асосида таърифларнинг инвариант ядросини ажратиш орқали аниқлаштирилган;

касбий билим ва малакаларга қўйиладиган умумлашма талаблар (педагогик фаолият мазмуни ва функциялари) касбий-педагогик йўналганлик концепцияси асосида методик компетенцияларга (когнитив, конструктив-прогностик, ташкилий-технологик, ахборот-коммуникатив, назорат-баҳолаш, рефлексив-аналитик) устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;

бўлажак математика ўқитувчилари методик компетентлилигининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари (қадриятли-мотивацияли, когнитив, амалий-йўналтирилган, коммуникатив-рефлексив) ва даражалари (методик билим ва малакаларнинг репродуктив, функционал, индивидуал-ижодий) ўқув мақсадлари таксономияси асосида аниқлаштирилган;

талабаларда методик компетентлиликни ривожлантиришнинг репродук­тив, функционал ва тизимли методик таъминоти интерфаол методлар (лойиҳалар, органайзерлар, стратегиялар)га мўлжалланган амалий, мантиқий ва ностандарт характердаги масалалар (тақвим дақиқалар, масала шартини ҳаётий тарзда баён этиш, сирли сонларни тайёрлаш) асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак математика ўқитувчисининг методик компетентлилигини ривожлантиришга доир ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

интегратив ёндашув асосида таърифларнинг инвариант ядросини ажратиш орқали аниқлаштирилган бўлажак математика ўқитувчиларининг методик компетентлилиги бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 89-03-2625-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар тизими бўлажак математика ўқитувчисининг методик компетентлилигини ривожлантириш ҳамда ўқув-билув жараёнини такомиллаштириш ва таълим сифатини ошириш имконини берган;

касбий билим ва малакаларга қўйиладиган умумлашма талаблар, касбий-педагогик йўналганлик концепцияси асосида методик компетенцияларга устуворлик бериш орқали методик компетентлиликнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари ва даражаларини ишлаб чиқишга қаратилган таклиф ва тавсиялар «Бўлажак математика ўқитувчисининг методик компетентлилигини ривожлантириш» номли ўқув-услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 89-03-3649-сон маълумотномаси). Натижада мазкур методик тавсиялар математикани ўқитишнинг методик таъминотини бойитишга хизмат қилган ва бўлажак математика ўқитувчилари методик компетентлилигининг ривожланиш самарадорлиги ошган;

талабалар методик компетентлилигини ривожлантиришнинг репро­дук­тив, функционал, тизимли методик таъминоти, илғор педагогик тех­но­логиялар воситасида интерфаол методларга мўлжалланган амалий, ман­тиқий ва ностандарт характердаги масалалар бўйича тавсиялардан «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот компетентлилигини ривожлантириш тамойилларини тадқиқ қилиш» мавзусидаги (ОТ-Ф1-118; ОТ-Ф1-125) лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 89-03-3649-сон маълумотномаси). Натижада ахборот-коммуникация технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланишга доир тавсиялар талабаларнинг методик компетентлилигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish