Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошов Хуршид Илхомовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Герметизм ғояларининг шаклланиш қонуниятлари ва трансформацияси», 09.00.03–Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/F106.

Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омануллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасаноми: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимжоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Раматов Жуманиёз Султанович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

Диссертация йўналиши:назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: герметизм ғояларининг шаклланиш босқичлари ва қонуниятларини, унинг фалсафа, дин, фан, санъат сингари ижтимоий онг шаклларига трансформациясини тарихий ракурс ва замонавий ёндашув асосида очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фалсафий тафаккур парадигмалари алмашинувида герметизм ғояларининг трансформацион парадигма (ғоявий мослаштирувчилик вазифасини бажарувчи) қонуниятлари асосланган;

герметизм ғояларининг уч босқичли (мил.ав. III – милодий III (Шарқ ва юнон фалсафаси элементларини бирлаштирди)); XV–XVII асрлар (фан ва фалсафа элементларини бирлаштириди); XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг биринчи ярми (рационализм ва иррационализм элементларини бирлаштирди)) тараққиёти очиб берилган;

герметизм ғояларининг замонавий фан институти шаклланиши жараёнига (лойиҳавий асос сифатидаги) таъсири очиб берилган;

ҳозирги замон герметизмининг (“Олтин ёғдуси”, теософия сингари) устувор йўналишларининг сциентизм (фанни энг юқори маданият сифатидаги мутлоқлаштирувчи фалсафий тамойил) ва антисциентизм (фаннинг энг олий маданий қадрият эканлигини танқид қилиб, инсоннинг руҳияти билан боғлиқ ижодий жараёнларга урғу берувчи фалсафий тамойил) тамойилларининг шаклланишига таъсири очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Герметизм ғояларининг шаклланиш қонуниятлари ва трансформацияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

фалсафий тафаккур парадигмалари алмашинувида герметизм ғояларининг трансформацион парадигма вазифасини бажарувчи қонуниятлари  “Фалсафа тарихи (Ўрта аср Ғарб фалсафаси)” номли ўқув қўлланмадаги мавзуларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 майдаги 89-03-1832-сон маълумотномаси). Натижада “Фалсафа тарихи” фанини ўқитишда герметизм ғояларининг илмий-назарий асосларини мустаҳкамлашда хизмат қилган;

герметизм ғояларининг уч босқичли тараққиётига оид тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар” Дастурининг V боби 41-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2018 йил 24 июлдаги 01/09-845-18-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаш самарадорлигини оширишга  хизмат қилган;

герметизм ғояларининг замонавий фан институти шаклланиши жараёнига (лойиҳавий асос сифатидаги) таъсирига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини кўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 9–10 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси хулосаларини ишлаб чиқишда ҳамда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси давомида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ташкил этилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2018 йил 7 июндаги 04-13/3047-сон маълумотномаси) Диссертацияда билдирилган хулосалар, таклифлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида фойдаланилиши республикамизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида тафаккур ўзгаришлари билан боғлиқ жиҳатларини кенг аҳоли қатламига, айниқса, ёшларимизга чуқурроқ тушунтириш ва бу борадаги олиб борилаётган ишларни такомиллаштиришга хизмат қилган;

ҳозирги замон герметизмининг устувор йўналишларининг сциентизм ва антисциентизм тамойилларининг шаклланишига оид хулосалардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2017 йилга мўлжалланган комплекс иш режасининг 5.2-бандига киритилган тадқиқот доирасида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 8 июндаги 14/289-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ҳали тажрибаси йўқ, эндигина ҳаётга кириб келаётган ёшларимизни ёт ва бегона ғоялар таъсиридан ҳимоя килиш уларнинг маънавий, диний, маърифий соҳадаги билимларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish