Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлбарисов Абдурасул Абдужалиловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма жароҳатида эрта ташхислашни ва жарроҳлик даволашни такомиллаштириш”, 14.00.34–Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib249.

Илмий маслаҳатчи: Каримов Шавкат Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Акчурин Ренат Сулейманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Бахритдинов Фазлитдин Шамситдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муминов Шухрат Маннапович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги Хирургия миллий тиббий-текшириш маркази федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жарроҳлик амалиёти ҳажми ва босқичлилиги киритилган ҳолда жарроҳлик усулида даволаш тактикасини оптималлаштириш ва эрта ташхислашни такомиллаштириш йўли билан уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма атеросклеротик жароҳатини жарроҳлик усули билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

махсус клиник, гемодинамик, ангиосемиотик бузилишлар билан верификацияланган каротид ва коронар қон-томирлари қўшма атеросклеротик зарарланишининг клиник-патогенетик жиҳатлари очиб берилган;

уйқу ва коронар қон-томирлар қўшма атеросклеротик зарарланиши билан беморларни жарроҳлик усулида даволаш тактикасини оптималлаштириш ва ташхислаш натижалари интеграл баҳоланган;

касалликнинг эрта босқичларида уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма зарарланишини верификациялаш учун скрининг дуплекс тадқиқотларининг сонографик мезонлари аниқлаштирилган;

оғирлашган анамнезли беморларда неврологик ва кардиологик статусни адекват мониторинги учун уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма зарарланишида маҳаллий оғриқсизлантиришни қўллашнинг имкониятлари исботланган;

оғир ёндош касалликлар ва каротид ҳамда коронар қон оқимлари қўшма шикастланишида босқичли реконструктив жарроҳлик амалиётларини танлаб олишнинг клиник-диагностик хусусиятлари аниқланган;

брахиоцефал артерияларда дуплекс сканерлашни бажаришга кўрсатмаларни аниқлаш учун «Duplex.exe», эхокардиография ўтказишга кўрсатмаларни аниқлаш учун «EXOKS.exe», уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма атеросклеротик зарарланиши билан беморларни даволаш ва текшириш даражасини оширишга қаратилган «ALGO.exe» оригинал электрон-тиббиёт дастурлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқиот натижаларини жорий қилиниши.

Уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма зарарланишини жарроҳлик усулида даволаш натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқот натижаларига кўра:

«Ишемик генезли сурункали томир-бош мия етишмовчилиги бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 8н-з/60-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма зарарланиши билан беморларни жарроҳлик усулида даволаш тактикаси самарадорлиги ва эрта ташхислашни яхшилашга имкон берган;

«Коронар оқим қўшма шикастланишида ишемик генезли сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 8н-з/60-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма зарарланиши билан беморларни жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар сонини камайтиришга имкон берган;

уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма атеросклеротик зарарланиши билан беморларни жарроҳлик усулида даволаш тактикасини оптималлаштириш ва эрта ташхислашни такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент тиббиёт академиясининг 1- ва 2-клиникалари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалида амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 8н-з/60-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқотда уйқу ва коронар қон-томирлари қўшма зарарланган беморларни ташхислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган алгоритмини қўллаш асоратларни жарроҳлик амалиётидан кейинги эрта босқичда 42%дан 1,05%гача қисқартириш, узоқ даврда эса асоратлар сонини 10,3%дан 8,3%гача қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish