Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманов Қосим Эрдановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкози хирургик давосини такомиллаштириш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib254.

Илмий раҳбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович,тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайбергенов Шухрат Нурматович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: А.Н. Сизганов номидаги Миллий хирургия илмий маркази АЖ (Қозоғистон Республикаси)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар эхинококкозида хирургик тактикани такомиллаштириш ва касаллик қайталанишини камайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш йўли билан даволаш сифатини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тажрибада антипаразитар даволаш муддати ва адекват гермицид таъсири учун етарлича тўғри миқдорни танлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда эхинококкознинг кайталанишининг олдини олиш учун альбендазол самарадорлигини аниқлаш усули такомиллаштирилган;

жигарда бирламчи эхинококк кистасидан узоқ соҳаларда, перифокал макрофаг ҳужайралари реакциясисиз аниқланган бўлиб, кейинчалик ўсиш имконияти бўлган микроскопик фарқланувчи насл микрокисталарининг аниқланиши тажрибада исботланган;

жигарда асосий ўчоқдан ташқарида турли миқдордаги альбендазолнинг эхинококкоз кистасига ва пушт элементларига маҳаллий макрофаг ҳужайралари жавобига таъсирининг морфологик хусусиятлари тажрибада аниқланган;

атроф тўқималарининг насл элементлари билан тарқалиш хавфини камайтириш мақсадида эхинококк кистасининг таркибини хавфсиз равишда эвакуация қилиш учун “саватча-қисқич” жарроҳлик асбоби такомиллаштирилган;

амалиётдан кейинги даврга таъсир этувчи омилларни ва касалликнинг такрорланиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда жигар эхинококкэктомияси бажарилган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш учун махсус шкала оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жигар экинококкози бўлган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик усулида даволашни яхшилаш бўйича илмий изланиш натижаларига кўра:

“Жигар эхинококкозили беморларни олиб бориш алгоритми” усулбий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 майдаги 8н-з/58-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар жигар эхинококкозини жарроҳлик усулида даволаш тактикасини, қорин бўшлиғига кириш йўлини танлаш, қолдиқ бўшлиғига ишлов бериш ва бартараф этишда, шунингдек, профилактик кимётерапияни комплекс ҳисобга олган ҳолда танлашни оптималлаштириш имконини берган;

жигар эхинококкозили беморларни ташхислаш ва жарроҳлик усулида даволаш сифатини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1- ва 2-клиникаларида, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 майдаги 8н-з/58-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини амалиётдан кейинги асоратлар частотасини 12,5% дан 4,3% гача ва касалликнинг қайталанишини 11,9% дан 2,6% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish