Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрматов Зиядулла Досматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пайванд чокларнинг характеристикаларини яхшилаш мақсадида маҳалий хомашёлардан фойдаланиб электрод қопламаларини тайёрлаш технологияси», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши) (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T729.

Илмий раҳбар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.

Расмий оппонентлар: Михридинов Рисқидин Михридинович, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Сулейман Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пайванд чокнинг характеристикасини ва қуйма структурасининг сифатини ошириш учун пайвандлаш электродларининг қопламаларини маҳалий хомашёлар асосида тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қопламали электродларни ишлаб чиқиш учун хомашё базасини инобатга олган ҳолда электрод қопламаларининг классификацион схемаси ишлаб чиқилган;

қопламали электродлар компонентларининг классификацион схемаси асосида ёйли дастакли пайвандлашда чок металлининг қуйма структураси шаклланиш жараёнининг физик ва математик модели ишлаб чиқилган;

SiO2-СаО-CаF2 тизимига K2O, Na2O, MgO, А12O3 оксид қўшимчаларининг қўшилиши натижасида  шлакнинг зичлигига, қовушқоқлигига ва пайвандлаш ваннасини ҳамда чокни шлак қопламаси билан қопланиши хусусиятларига таъсири аниқланган;

пайванд чокнинг қуйма металлидаги газларнинг миқдорини 8–10% га камайтирадиган ҳамда металл томчиси ва суюқ ваннани ишончли ҳимоялайдиган электрод қопламасининг газ ҳосил қилувчилар таркиби ишлаб чиқилган;

пайванд чокнинг қуйма структурасининг мустаҳкамлик характеристикасини 10–12% га оширадиган электрод қопламасининг шлак ҳосил қилувчилар таркиби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пайванд чокларни характеристикасини ошириш мақсадида маҳалий хомашёлардан фойдаланиб электрод қопламаларини тайёрлаш бўйича олинган натижалар асосида:

пайвандлаш электродларининг қоплама таркибида оксидсизлантирувчи компонентларини оптималлаштириш учун  ёйли дастакли пайвандлашда чок металлининг қуйма структурасини шаклланиш жараёнига ишлаб чиқилган математик модели МЧЖ ҚК “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” корхонасида жорий этилган  («Ўзмахсусмонтаж қурилиш» АЖнинг 2019 йил 4 мартдаги 01/86-01-01А-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чокнинг қуйма металлида кислород миқдорини 6–8%га камайтиришга эришилган; 

пайвандлаш ваннаси ва металл томчисини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш учун турли хил ҳарорат интервалларида парчалана оладиган ишқорли ва ишқор-тупроқли металларнинг корбонатлар композициясидан фойдаланиш ҳисобига электрод қопламасининг газ ҳосил қилувчи қисми МЧЖ ҚК “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” корхонасида жорий этилган («Ўзмахсусмонтаж қурилиш» АЖнинг 2019 йил 4 мартдаги 01/86-01-01А-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чокнинг қуйма металлидаги газларнинг миқдорини 8–10% га камайтиришга эришилган;

маҳалий рудали-минерал хомашёлардан фойдаланиб электрод қопламаларининг шлак асоси таркибини тузиш ва уни тайёрлаш технологияси  МЧЖ ҚК “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” корхонасида жорий этилган  («Ўзмахсусмонтаж қурилиш» АЖнинг 2019 йил 4 мартдаги 01/86-01-01А-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чок қуйма структурасининг мустаҳкамлик характеристикаси 10–12% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish