Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳкамова Мадина Улфатжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped111.

Илмий раҳбар: Джураев Рисбой Ҳайдарович,академик, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Жуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Абдуҳалим,педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик

II. Тадқиқотнинг мақсадитехника олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқув жараёнида ахборот маданиятини шакллантириш тушунчаси ва моҳияти, унинг функциялари, дидактик шарт-шароитлари, методикаси, усулларини амалга ошириш асосида техника олий таълим муассасалари талабаларининг ахборотларни яхлит идрок этиш, ахборотлар моҳиятини ижобий ва салбий тарзда баҳолаш кўникмалари ривожлантирилган;

техника олий таълим муассасалари талабаларини ахборот маданиятини шакллантириш модели мақсадли, ташкилий, натижаларга эришиш блокларини ахборот маданиятини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларига мувофиқлаштириш натижасида такомиллаштирилган;

талабаларни касбий тайёргарлик даражасини оширишда назарий, амалий, креатив ахборотлар банки, ахборот базалари, таълимнинг дидактик воситалари (ТАЛАБА номли блок) ва интерфаол методлари (Баҳс-мунозара, Занжир, Интервью)ни қўллаш орқали ахборот маданиятини шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;

талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш асосида мутахассислик фанига оид билимларини ахборотлар билан тўлдириш ва амалда қўллай олиш, ахборотларни таҳлил этиш, ахборотларни таълим мазмунига мослаш, ахборотларга баҳо бериш, ахборот маълумотларига ижодий ёндашиш, ахборотларни эгаллашда тажрибаларга эга бўлиш, ахборотларни баён қилиш кўрсаткичлари оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Техника олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

техника олий таьлим муассасаларининг ўқув жараёнида талабаларда ахборотларни ижодий ўрганиш, ахборотлар асосида техник сохага оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш, интернет материалларидан фойдаланиш, ахборот маданиятини шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялардан  5311600 – “Кончилик иши” (кўмир конларини қазиб олиш), 5310100 ‒ Энергетика (иссиқлик энергетикаси), 5310800 ‒ “Электроника ва асбобсозлик” (электроника саноати), 5310900 ‒ “Метрология стандартлаштириш ва махсулот сифат менежменти” (тармоқлар бўйича) йўналишлари ўқув режасидаги “Техник тизимларида ахборот технологиялари” фанини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 89-03-1513-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар  “Техник тизимларида ахборот технологиялари” фанини ўқитиш сифатини ошириш натижасида талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришга хизмат қилган;

талабаларнинг касбий тайёргарлик даражасини оширишнинг назарий ва амалий, педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, шакл ва методларини аниқлаш натижасида яратилган бўлажак мутахассисларда ахборот маданиятини шакллантириш модели ва уни тадбиқ этиш масалаларига доир таклифлар “Маьнавий –иммунологик тарбия тизимини яратиш ва ундан амалиётда фойдаланиш”  ўқув-методик таъминотини мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 89-03-1513-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма узлуксиз таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар билимини ривожлантиришга хизмат қилган;

талабаларни касбий тайёргарлик даражасини оширишда назарий, амалий, креатив ахборотлар банки, ахборот базаларини ташкил этиш асосида ахборот маданиятини шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти ва дидактик воситалари (ТАЛАБА номли блок) ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 89-03-1513-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот ва дидактик воситалар талабаларда ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ахборот маданиятини бўйича шаклланган билимларни назорат қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish