Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўйсинов Одил Алмуротовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи ва номи): “Компетентли ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.05Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Ped59.

Илмий маслаҳатчи: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулла Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Нодира Мелибaевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадикомпетентли ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

таълим жараёни компонентлари узвийлиги асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг креатив фикрлаши ва касбий-педагогик ижодкорлигини фаоллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятлари (ўқув ва илмий мазмундаги интегратив ижодий топшириқлар, интерфаол методлар, интенсив тажриба-изланиш, автоматик назорат шакллари) аниқлаштирилган;

анъанавий ва компетентли ёндашувларни қиёсий тавсифлаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг индивидуал психологик хусусиятлари (мотивацион, интеллектуал, ҳиссий, иродавий ва психомотор) ҳамда касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантириш тизимининг тузилмавий компонентларини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган;

компетентли ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантиришнинг кластерли модели ва алгоритмик харитасинижорий этишнингдидактик таъминоти (умумкасбий характердаги интеллектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, тизимлаштирилган маълумотлар базаси орқали) такомиллаштирилган;

бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантиришга қаратилган педагогик, техник-технологик интегратив топшириқларни бажариш методлари (вариантларни танлаш, морфологик таҳлил, дихотомия, синектика, тизимли оператор, ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритми, моделлаштириш)ни қўллаш интерфаол таълим технологиялари (“SMART texnology”, CASE study) ва дидактик воситалари (“IQ” тестлари, муаммоли видеотопшириқлар тизими, муаммоли ва ижодий машқлар) асосида такомиллаштирилган;

бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлигининг ривожланганлик даражаларини (репродуктив, продуктив, қисман-изланишли, креатив) ташхислаш компонентлари (таҳлил, лойиҳалаш, анкета ва башоратлаш) ва функцияларини интегратив мувофиқлаштириш орқали объектив баҳолаш имкониятлари очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Компетентли ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантириш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

компетентли ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлиги ҳамда  креатив фикрлашларини компетентли ёндашув асосида ривожлантиришнинг аҳамияти ва мазмуни, педагогик шарт-шароитлари ва дидактик имкониятларини аниқлашга оид илмий таклиф ва тавсиялар “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган магистратура мутахассислиги ва бакалавриат таълим йўналишларининг Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 ноябрдаги 89-03-3783-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари,  дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;

таълим жараёнида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлиги ҳамда креатив фикрлашларини ривожлантириш методикасини амалиётга самарали жорий этиш орқали таълим сифатини оширишга доир тавсиялардан “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” (2012-2014 йй.), “ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими учун модулли web технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва амалиётга жорий этиш технологиялари” (2015-2017 йй.) ва “Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанини мазмунан модернизациялаш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари” (2015-2018 йй.) мавзуларидаги грант лойиҳалари доирасида ўқув-методик мажмуалар ишлаб чиқиш, электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва ўқитувчилар креатив фаолиятни ривожлантиришга оид ёндашувларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 ноябрдаги 89-03-3783 сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар ўқитувчилар кaсбий компетентлиги дaрaжaлaрини оширишгa хизмат қилган;

компетентли ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлигини ривожлантиришнинг кластерли моделинижорий этишнингилмий-методик таъминоти (ўқув машғулотларининг алгоритмик хариталари, интерфаол ўқув мулоқотини таъминловчи методик тизим, умумкасбий характердаги интеллектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, тизимлаштирилган маълумотлар базаси, Web-ҳужжатлар) Наманган муҳандислик қурилиш институти, Бухоро давлат университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетининг касб таълими йўналишларида жорий этилиб, тажриба-синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 ноябрдаги 89-03-3783-сон маълумотномаси). Кластерли моделнингилмий-методиктаъминоти бўлажак касб таълими ўқитувчисини тайёрлаш сифати ва самарадорлигини  оширишга хизмат қилган;

ўқитишнинг замонавий дидактик технологиялари (“SMART texnology”, CASE study) ҳамда воситалари  (“IQ” тестлари, муаммоли видеотопшириқлар тизими,  муаммоли ва зиддиятли ижодий машқлар), ижодий топшириқларни бажариш методлари (вариантларни танлаш, морфологик таҳлил, дихотомия, синектика, тизимли оператор, ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритми, моделлаштириш), бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик ижодкорлигининг ривожланганлиги даражаларини (репродуктив, продуктив, қисман-изланишли, креатив) ташхислаш компонентлари (таҳлил, лойиҳалаш, анкета ва башоратлаш) функцияларини интегратив мувофиқлаштириш орқали таълим самарадорлигини объектив баҳолаш усули такомиллаштирилган ва  ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 ноябрдаги 89-03-3783-сон маълумотномаси). Ахборот-методик таъминот бўлажак касб таълими ўқитувчисини мустақил ва креатив фаолиятга йўналтириш, ўз-ўзини ижодий такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish