Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Худайназар Бекназаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экологик меъёрлаш услублари асосида ичимлик сувини зарарсизлантириш ва тозалашни комплекс технологиясини биоэкологик баҳолаш», 03.00.10–Экология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/В85.

Илмий маслаҳатчи: Черников Владимир Александрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Москва вилояти давлат университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.

Расмий оппонентлар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор; Иззатуллаев Зувайд, биология фанлари доктори, профессор; Рахимова Латофат Сабиржоновна, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кузатув ҳудудларида экологик ҳолатни барқарорлаштириш учун ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантиришнинг комплекс технологиясини экологик баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор муҳит заҳри усули биотестда фойдаланадиган яхши тозаланмаган сувдаги поллютант ҳайвонларнинг биохимик (гепатопанкреас ва ферментатив фаоллик) ва цитоморфологик (лимфоцит ва микроядро) кўрсаткичларига зарари аниқланган;

организмнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнида жигар ва қон айланиш тизими фаолияти динамикасини бароэлектрокимёвий усулида тозаланган сувга нисбатан солиштириш биотест ва биоиндикация кўрсаткичлари бўйича аниқланган;

муҳит зарарланганлигига биотест қўйишда фойдаланилган чучук сув моллюскаларини гепатопанкреасда ферментатив фаоллигини динамикаси асосида бароэлектрохимик усулида тозаланган сув устунликлари аниқланган;

бароэлектрокимёвий усулида тозаланган сув намуналарида касаллик чақирувчи микроорганизмлар ва зарарли аралашмалар мавжуд эмаслиги исботланган;

баромембран ва электрокимёвий технологияларни ягона технологик схемага интеграция қилиш йўли билан бароэлектрокимё усули асосида сувни тозалаш самарадорлигини ошириш асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Экологик меъёрлаш услублари асосида ичимлик сувини зарарсизлантириш ва тозалашни комплекс технологиясини биоэкологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ичимлик сувини бароэлектрохимик усулида тозалаш бўйича яратилган модул «Интехпром» масъулияти чекланган жамияти корхоналарида микробиологик зарарланган ичимлик сувини тозалаш жараёнига жорий этилган (Россия Федерацияси «Интехпром» МЧЖнинг 2016 йил 1 мартдаги маълумотномаси). Натижада ушбу модулни қўллаш орқали корхонанинг молиявий маблағларини тежаш ва юқори самарадорликка эришиш имконини берган;

«Шаҳар корхоналарини ташқи муҳит экологик ўлчамларини ўзгартирмай сувдан фойдаланиш тизимини яратиш» лойиҳаси Москва вилояти Ногинск туманидаги корхоналарда оқова сувни тозалаш амалиётига жорий этилган (Россия Федерацияси Богородский коммунал хўжалигининг 2016 йил 23 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада кузатув ҳамда оқова сувларини тозалашда ишлатиладиган реактивлар учун сарфланадиган харажатларни камайтириш имконияти яратилган;

in vitro учун озуқа муҳити тайёрлаш технологияси «Бутун Россия сабзавотчилик илмий-тадқиқот институтида амалиётга жорий этилган (Россия сабзавотчилик илмий-тадқиқот институтининг 2016 йил 14 ноябрдаги 318-сон маълумотномаси). Натижада қулупнай ва кузги муддатда экилган саримсоқ пиёзнинг ўсишини, ривожланишини яхшилаш ҳамда ҳосилдорлик анъанавий усулда етиштирилганга нисбатан 1,5–2,2 марта юқори бўлиш имконини берган;

сувни тозалаш ва зарарсизлантиришнинг экологик технологияси «АГРОВЕТ» масъулияти чекланган жамиятида турли хил препаратлар ва физиологик эритмалар тайёрлаш жараёнига жорий этилган («АГРОВЕТ» МЧЖнинг 2018 йил 18 апрелдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада оқова сувни биотехнологик жараёнда қўллаш сифатини ва самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish