Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматуллаев Бахтиёр Алимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Silybum marianum (L.) Gaertn.ва Onopordum acanthium L.нинг биологияси, фитоценологияси ва табиий заҳиралари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B186.

Илмий раҳбар: Рахимова Ташханим,  биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, Dsc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Шомуродов Хабибулло Файзуллоевич, биология фанлари доктори; Муқумов Илҳом Ўктамович, биология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Silybum marianum ва Onopordum acanthiumнинг рудерал ўсимликлар қопламидаги фитоценотик хилма-хиллигини ва биологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор рудерал ўсимликлар қоплами учун Silybum marianumнинг10 та ва Onopordum acanthium нинг12 та ассоциациялари аниқланган;

илк бор Тошкент шароитида Silybum marianum ва Onopordum acanthiumнинг онтогенез даврлари ва босқичлари аниқланган;

атмосфера ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлигига боғлиқ ҳолда турларнинг мавсумий ўсиш ва ривожланиши хусусиятлари очиб берилган;

Silybum marianum ва Onopordum acanthiumнинг суткалик ва мавсумий гуллаш динамикаси аниқланган ҳамда потенциал, ҳақиқий уруғ маҳсулдорликлари ва маҳсулдорлик коэффициенти баҳоланган;

Silybum marianum таркибидаги силимарин миқдорининг ер устки қисмлари бўйича ўзгарувчанлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Silybum marianum ва Onopordum acanthiumнинг биологияси, фитоценологияси ва табиий заҳиралари бўйича олинган илмий натижалари асосида:

Silybum marianum нинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос келувчи етиштириш усуллари Сурхондарё вилояти Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги ерларга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил
12 декабридаги 05/21-4163-сон маълумотномаси). Натижада Silybum marianumнинг 10 гектар майдонда плантациясини ташкил этиш ва сифатли хомашё олиш имконини берган;

Silybum marianumнинг республикада тарқалган хомашё заҳиралари ва ценопопуляциясининг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари ФА-А11-Т-195 рақамли «Silybum marianum ва Glycyrrhiza glabra флавоноидлари асосида янги «Гепасил» ва «Глацембрин» препаратларини яратиш» мавзусидаги лойиҳада гепатопротектор таъсирига эга бўлган табиий препаратлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 24 октябридаги 4/1255-2806-сон маълумотномаси). Натижада Silybum marianumнинг маҳаллий хомашёси асосида жигар касалликларини даволашда қўлланиладиган «Гепасил» доривор субстанциясини олиш имконини берган;

Silybum marianum ва Onopordum acanthium ларнинг Тошкент шароитидаги интродукцияси натижалари Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент Ботаника боғининг «Интродукцияланган ўсимликлар» ноёб объектининг доривор ўсимликлар коллекциясига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 13 декабридаги 21/1255-3266-сон маълумотномаси). Натижада доривор ўсимликлар фондини бойитиш ва ex situ шароитида Silybum marianum ва Onopordum acanthiumнинг коллекциясини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish