Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадабоев Олимжон Ортиқовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарб ва Шарқ адабий контекстида Амир Темур шахси талқини», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil276.

Илмий раҳбар: Рахмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc 27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Муҳибова Ульпатхон Учқуновна, филология фанлари доктори, доцент; Исмоилов Ҳамдамжон, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат  университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарб ва Шарқ мамлакатлари адабиётида Амир Темур ҳақида яратилган бадиий ва илмий-оммабоп асарларни қиёсий таҳлил этиш ва уларда Амир Темур сиймоси талқинини ёритиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Шарқ ва Ғарб адабиётида Амир Темур образи тасвирланган илк бадиий асарларда эпик анъаналарнинг ҳамда халқ оғзаки ижодига хос афсонавийлик, илохий қаҳрамонлик мотивларининг мавжудлиги исботланган;

XVI–XVII асрлар инглиз адабиёти ва XV–XIX асрлар туркий ҳамда мустақиллик даври ўзбек адабиёти муқоясаси орқали Амир Темур образининг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар натижасида афсонавийликдан реалликка томон эволюцияси асосланган;

Ғарбий Европада Амир Темур образи тасвирланган илк бадиий асарлар ва Шарқ адабиётидаги Соҳибқирон образи талқин этилган асарларда халқ оғзаки ижодига мурожаат этиш каби умумийлик ҳамда сюжет ва мотивлардаги ўзига хосликлар мавжудлиги аниқланган;

Ғарб ва Шарқ тарихий ҳужжатли насрини қиёсий ўрганиш орқали Амир Темур шахсини ёритишда тарихий ҳақиқатдан чекиниш ҳолатлари, Соҳибқирон шахсига нохолис муносабатлар моҳияти далилланган;

Амир Темур образини яратишда муаллифларнинг бадиий маҳорати, фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва ижодий индивидуаллиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Амир Темур шахсининг Ғарб ва Шарқ адабиётидаги талқини бўйича олинган натижалар асосида:

Инглиз драматургиясида Амир Темур образининг яратилишида амал қилинган тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима принципларига доир олинган хулосалардан Европа Иттифоқининг «Эрасмус+» дастури «Key ection 1» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «The Image of Amir Temur in the Literature of the West» номли грантида фойдаланилган (Италиядаги Пиза университетининг 2017 йил 14 январдаги маълумотномаси. Сonfirmation of implementation: Project title: ERASMUS +/KA1 HIGHER EDUCATION. Project nr. 2015-1-IT02-KA107-014705). Натижада олинган хулосалар Пиза университети талабаларига Ғарб адабиётида Шарқ мавзуси ҳамда Ғарб адабиётида Амир Темур образи талқини бўйича илмий маърузалар ташкил этишда асос бўлган;

Амир Темур шахсининг хориж илмий-оммабоп асарларидаги талқини хусусида олинган натижалардан Наманган  вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “Адабиёт ва санъат” бўлимида кўргазмали экспонат ташкил этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 ноябрдаги 01-11-08-7825-сон маълумотномаси). Натижада экспонатдан ўрин олган чет элларда нашр этилган ва соҳибқирон Амир Темур ҳаётига бағишланган бадиий ҳамда илмий-оммабоп асарлар, фото суратлар ва тадқиқот материаллари музейга ташриф буюраётган ўқувчи ва талабаларга Ғарб ва Шарқ адабиётида яратилган Амир Темур образи бўйича қимматли маълумотлар беришда асос бўлган;

Амир Темур образинияратишда Кристофер Марло, Чарльз Сандерс ва Николас Роуларнинг бадиий маҳорати, фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва ижодий индивидуаллиги хусусида олинган хулосалардан Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Буюк сиймолар” туркум кўрсатуви тайёрлашда манба ва материал сифатида фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 22 октябрдаги 08-02-329-сон маълумотномаси). Натижада биз тадқиқот объекти қилиб олган манбаларнинг қиёсий таҳлилидан олинган хулосалар кўрсатувнинг илмий далилларга бой ва оммабоп, ишончли бўлишини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish