Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабаев Тулкин Закировичнинг

иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот технологиялари асосида бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражаси ҳақида гувоҳнома: 01 № 011766. 25.03.2010 й.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Iqt106.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Обиджон Ҳафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Шарифхўжаев Усмон Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот технологиялари асосида бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, илмий-услубий, илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

янги электрон таълим парадигмасига (e-learning) ўтишни ҳисобга олган ҳолда IT-технологиялардан фойдаланишнинг комплекс ҳолати ва ахборотлаштириш самарадорлигини акс эттирувчи интеграл кўрсаткичлар ва шулар асосида олий таълим муассасаларини бошқариш тизими самарадорлигини баҳолаш методикаси такомиллаштирилган;

олий таълим тизимини бошқариш шароитида Кластер ёндашуви олий таълим муассасаларининг жаҳон рейтингида (Times Higher Education, THE World University Rankings) ўз ўрнини аниқлашда ҳисобга олинадиган халқаро рақобатдошликнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган ички ва ташқи омиллардан мақсадли фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;

олий таълим муассасаларини рейтинг (индекс) ёндашуви асосида бошқариши бўйича ўқув жараёни мониторинги, статистик (шу жумладан, очиқ мулоқот платформаси) маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, тақдим этиш ва тарқатиш орқали олий таълим муассасаларини бошқаришнинг ягона ахборот тизими лойиҳаси асосланган;

стратегик мақсадлар асосида ички инновацион салоҳиятни таълим жараёнига тўлиқ жалб этиш, инсон капитали ва тадбиркорлик ёндашуви (entrepreneurial university)ни ривожлантирган ҳолда рақамли таълим ресурсларини шакллантириш ва соҳани самарали ривожлантириш истиқбол кўрсаткичлари асосланган;

ахборотлашган жамиятнинг ривожланиш тенденцияларига мувофиқ таълим, илм-фан ва иқтисодиётнинг реал сектори интеграциясига асосланган рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг услубий ёндашуви давлат бошқаруви такомиллашувига уйғун ҳолда олий таълим тизимининг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:Олий таълим тизимида инновацион фаолиятни ахборот технологиялари асосида бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

янги электрон таълим парадигмасига (e-learning) ўтишни ҳисобга олган ҳолда IT-технологиялардан фойдаланишнинг комплекс ҳолати ва ахборотлаштириш самарадорлигини акс эттирувчи интеграл кўрсаткичлар ва шулар асосида олий таълим муассасаларини бошқариш тизими самарадорлигини баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги 569-сон қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги 33-8/1224-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ўқув жараёнини бошқарув самарадорлигини ва сифатини оширишга ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида жами электрон ресурсларни 114,7% га, шу жумладан, электрон дарсликларни 113,5% га, мультимедиа дастурларини 115,2% га ва виртуал стендларни 114,2% га оширишга ва таълим жараёнини бошқаришнинг электрон тизими (lms.tuit.uz)ни жорий этишга имкон берган;

олий таълим тизимини бошқариш шароитида Кластер ёндашуви олий таълим муассасаларининг жаҳон рейтинггида (Times Higher Education, THE World University Rankings) ўз ўрнини аниқлашда ҳисобга олинадиган халқаро рақобатдошликнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган ички ва ташқи омиллардан мақсадли фойдаланиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг инновацион фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган моделларини шакллантириш учун ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 05 февралдаги 89-03-564-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш, олий таълимни ахборотлаштириш натижаларини прогноз қилиш, олий таълим муассасаларининг IT-технологияларини ривожлантириш бўйича кучли ва заиф томонларини SWОТ-таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларнинг рейтинггини баҳолаш орқали таълим жараёнида рақамли ресурслардан фойдаланишни амалга оширишга эришилган;

олий таълим муассасаларини рейтинг (индекс) ёндашуви асосида бошқариши бўйича ўқув жараёни мониторинги, статистик (шу жумладан, очиқ мулоқот платформаси) маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, тақдим этиш ва тарқатиш орқали олий таълим муассасаларини бошқаришнинг ягона ахборот тизими лойиҳасини асослаш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Олий таълим тизими Концепцияси» лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 05 февралдаги 89-03-564-сон маълумотномаси). Натижада электрон ҳужжат айланишини жорий этиш ва рақамли таълим муҳитини шакллантириш, таълимни ахборотлаштириш жараёнларини тизимли ва комплекс амалга ошириш асосида инновацион жараёнлар бошқарувининг турли даражалари ўртасидаги вазифаларни аниқ ажратиш, бўйсуниш ва мувофиқлаштириш тизимини яратиш имкониятини берган;

стратегик мақсадлар асосида ички инновацион салоҳиятни таълим жараёнига тўлиқ жалб этиш, инсон капитали ва тадбиркорлик ёндашуви (entrepreneurial university)ни ривожлантирган ҳолда рақамли таълим ресурсларини шакллантириш ва соҳани самарали ривожлантириш истиқбол кўрсаткичларини асослаш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилари таркибини Scopus ва Web of Science тизимига кирувчи халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этилишидан, шунингдек илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг бажарилишидан келиб чиқиб, моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низоми», «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тармоқ Дастури», шунингдек Вазирликнинг I ярим йиллик иш режаси тасдиқланган 2019 йил 15 февралдаги 54-Ф-сон фармойишини ҳамда «Касб-ҳунар таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасига Вазирлик таклифларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги 33-8/1224-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши Вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларининг ички инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали таълим тизимининг мавжуд рақобатбардош жиҳатларини янада такомиллаштириш мақсадида инсон капиталини ривожлантириш, тармоқ (network university), ижодий (creative university) ва тадбиркорлик ёндашув (entrepreneurial university) механизмларидан фойдаланган ҳолда рақамли таълим ресурсларини шакллантириш, олий таълим муассасаларининг инновацион жараёнларини бошқарув механизмларини такомиллаштириш имкониятини берган;

ахборотлашган жамиятнинг ривожланиш тенденцияларига мувофиқ таълим, илм-фан ва иқтисодиётнинг реал сектори интеграциясига асосланган рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда давлат бошқаруви такомиллашувига уйғун ҳолда олий таълим тизимининг ўзаро боғлиқлигини аниқлашнинг услубий ёндашувлари олий таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш ўртасида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 05 февралдаги 89-03-564-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, таълим тизимининг иқтисодиётни реал сектор корхоналари билан интеграциясини тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish