Sayt test rejimida ishlamoqda

Мубараков Шухрат Рустамовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош миянинг ишемик инсультда тромболитик терапияга клиник-патогенетик ёндашув», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.Phd/Tib75.

Илмий раҳбар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: C.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мия ишемик инсультида унинг патогенетик типи остидан келиб чиқиб тромболитик терапия усулини деталлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ишемик инсультнинг патогенетик турига қараб тромболитик терапиянинг қиёсий клиник самарадорлиги аниқланган;

ишемик инсультнинг патогенетик турига қараб тизимли ва интра-артериал тромболитик даволаш самарадорлиги баҳоланган ҳамда унинг асосида юқори даражадаги реканализацияни ўз ичига олган ИАТТнинг афзаллиги исботланган;

тромболитик терапияда пердиапедез тўйинтириш кўринишидаги асимптом геморрагик трансформацияларнинг клиник-прогностик аҳамияти исботланган;

илк бор ишемик мия инсультининг бошланиш вақти ва патогенетик туридан келиб чиқиб терапевтик «дарча» давридаги беморлар учун тромболитик терапиянинг танлаш мезонлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишемик мия инсульти бўлган беморлар тромболитик терапияси натижаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ишемик инсультда тромболитик терапия» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги  8н-д/39-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома шемик инсульт билан хасталанган беморларни олиб бориш ва даволашда клиник ҳамда патогенетик ёндашувларни қўллаган ҳолда ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;

ишемик инсульт бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ўзбекистон Республикасининг шошилинч-тиббий ёрдам илмий марказига ва Тошкент тиббиёт академияси клиникаларида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 8н-з/30-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши ишемик инсультнинг патогенетик турига қараб беморларни даволаш самарадорлигини оширишга, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish